Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isaevich
virtual qabulxonasi
Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Ишбилармон ва тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик истагидаги барча фуқаролар диққатига: ҒИЖДУВОН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИГА МАРҲАМАТ!
Ишбилармон ва тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик истагидаги барча фуқаролар диққатига: ҒИЖДУВОН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИГА МАРҲАМАТ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
12 январдаги ПФ-4931-сонли ««Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги фармонига биноан Ғиждувон туманида «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонанинг ташкил этилиши белгиланган.

«Ғиждувон» эркин иқтисодий зона қатнашчиларига солиқ ва божхона тўловларидан бир қанча имтиёзлар берилган.

Жумладан, эркин иқтисодий зона қатнашчилари:

ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларидан;

ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ускуналар, хомашё, материал ва бутловчи буюмлар, шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган қурилиш материаллари учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган хомашё, материал ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

Юқорида кўзда тутилган имтиёзлар 300 минг АҚШ долларидан ортиқ ҳажмда инвестициялар киритган ҳамда экспортбоп ва ички бозорда импорт ўрнини босувчи харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилади.

Шунингдек, иштирокчилар эркин иқтисодий зоналар доирасида бошқа иштирокчилар билан тузилган шартномаларга мувофиқ хорижий валютада ҳисоб-китоб қилиш ва тўлаш;

Ўзбекистон Республикасининг бошқа хўжалик юритувчи субъектлари – резидентлари томонидан етказиб берилган товарлар, ишлар (хизматлар) учун хорижий валютада тўлаш, шунингдек, экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ўзларига қулай бўлган тўлаш ҳамда ҳисоб-китоб қилиш шарт ва шаклларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар. 

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

«Ғиждувон» эркин иқтисодий зонада қурилиш материаллари, фармацевтика, тўқимачилик ва тикувчилик ускуналари учун эҳтиёт қисмлар, чарм-галантерия буюмлари, иссиқхоналар учун ускуналар, сув тозалаш фильтрлари, электротехника буюмлари, светодиодли лампалар, канцелярия молларини ишлаб чиқариш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва шу каби йўналишларда янги лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қиламиз.

 

Мурожаат учун телефонлар:

Бухоро вилояти ҳокимлиги                                                           223-54-05,  223-04-19

Ғиждувон тумани ҳокимлиги                                                       57-22-568

“Агробанк” Бухоро вилояти бошқармаси                                   770-02-32

 “Ўзсаноатқурилишбанк” Бухоро вилояти филиали      223-60-22

“Миллийбанк” Бухоро вилояти бошқармаси                  223-71-08

“Қишлоққурилишбанк” Бухоро вилояти филиали         770-04-60

Orqaga Chop Etish  851 |   27-01-2017




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 40
  • Ko`rib chiqilmagan: 23
  • Ko`rib chiqilmoqda: 10
  • Ko`rib chiqilgan: 7

20-08-2017
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefoni murojaatlar statistikasi
Jami murojaatlar – 1813

Baholar

A`lo: 503

Yaxshi: 354

Qoniqarli: 315

Qoniqarsiz: 641

– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 1 ta

navigation