Buxoro Viloyati Hokimi
Barnoev O'ktam Isaevich
virtual qabulxonasi
Bosh sahifa /  E`lonlar /  Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг 2017 йилдаги асосий кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида
Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг 2017 йилдаги асосий кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2699-сонли, Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 2016 йил
28 декабрдаги 111/24-V-сонли “Бухоро вилоятининг 2016 йил бюджети кутилаётган ижроси ҳамда 2017 йилга маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари тўғрисида”ги қарорларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 99-моддасига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон; 2014 й., 36-сон, 452-модда) асосан туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг асосий кўрсаткичларини тасдиқлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги
ПҚ-2699-сонли, Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 2016 йил
28 декабрдаги 111/24-V-сонли “Бухоро вилоятининг 2016 йил бюджети кутилаётган ижроси ҳамда 2017 йилга маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари тўғрисида”ги қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг 2017 йилга мўлжалланган асосий кўрсаткичлари:

вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлари ҳамда харажатлари,
шу жумладан вилоят бюджетининг захира жамғармаси миқдори 1-иловага;

туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг даромадлари ва харажатлари ҳажмлари, вилоят бюджетидан субвенциялар, ўтказиб бериладиган даромадларнинг чекланган миқдорлари ҳамда айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 2-иловага;

туманлар ва шаҳарлар бюджетларига умумдавлат солиқ тушумларидан ажратмаларнинг нормативлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари қонунчиликда белгиланган тартибда бир ҳафталик муддатда маҳаллий бюджетларини қабул қилишсин.

4. Мазкур қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг buxoro.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Ушбу қарор 2017 йил 1 январдан кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокими ўринбосари Ҳ.Ғойиров зиммасига юклатилсин.

Илова / 123 KB

 

Вилоят ҳокими Ў.Барноев

Orqaga Chop Etish  148 |   14-01-2017




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 23
  • Ko`rib chiqilmagan: 6
  • Ko`rib chiqilmoqda: 8
  • Ko`rib chiqilgan: 9

25-03-2017
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefoni murojaatlar statistikasi
Jami murojaatlar – 1813

Baholar

A`lo: 503

Yaxshi: 354

Qoniqarli: 315

Qoniqarsiz: 641

– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat соат 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 2 ta

navigation