Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Марказлар томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари ҳамда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар
Марказлар томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари ҳамда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар

Юртимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилмоқда ва модернизация қилинмоқда, бу эса аҳолининг ҳаёт сифати, ишчанлик муҳитини янада яхшилашга ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга имкон беради.

Шу билан бирга, ўтган давр мобайнида давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари эҳтиёжларини тўлиқ қаноатлантирадиган сифат жиҳатидан янги даражага ўтишига айрим тизимли муаммолар тўсқинлик қилган.

Жумладан, илгари «Ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш имкониятидан фақат тадбиркорлик субъектлари фойдаланиши мумкин бўлган бўлса, фуқаролар эса давлат органларида ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича бир нечта давлат органларида мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Шунингдек, давлат органларида ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларининг мавжуд эмаслиги, айрим идоралар ўртасида тизимнинг интеграция қилинмаганлиги, жисмоний ва юридик шахслар томонидан давлат хизматларини олишда сарсонгарчиликка дуч келинган.

Давлат идораларида ахборот-коммуникация технологияларининг паст даражада жорий этилганлиги, қоғоз ҳужжатлар айланмасининг сақланиб қолганлиги молиявий харажатларга, фуқаролар кўп вақт кутиб қолиши ва навбатлар юзага келиш ҳолатларига олиб келган.

Юқоридаги ҳолатларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5278-сонли Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон билан давлат раҳбаримиз томонидан давлат хизматларини кўрсатишни ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди:

Биринчидан, давлат хизматларини кўрсатишда хизматларнинг сифатини, тезкорлигини ва шаффофлигини ошириш ва шу орқали “Халқ давлат идоралрига эмас балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғояга сўзсиз амал қилиш;

Иккинчидан, эндиликда Давлат хизматларин кўрсатиш нафакат тадбиркорлик субъектларига балки барча аҳолига яъни жисмоний ва юрилдик шахсларга ҳам давлат хизматларини тақдим қилувчи барча туман, шаҳарда давлат хизматлари марказлари ташкил этилди.

Учинчидан, давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойилига асосан  жисмоний ва юридик шахсларга ва давлат хизматлари кўрсатиш учун ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан зарур ҳужжатлар ва ахборотларни бошқа тузилмалардан мустақил равишда олишни назарда тутувчи маъмурий регламентлар тасдиқланди.

Тўртинчидан,  аҳолига тезкор давлат хизматлари кўрсатишда соҳага  илғор ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиб, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлар базаларини идоралараро электрон ҳамкорлик ягона тизимга интеграция қилиш орқали Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматлари кўрсатиш кенгайтирилди.

Бугунги кунда  Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси тизимидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари аҳолига сифатли давлат хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Жумладан,  таҳлилларга кўра, 2018 йилда туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан жами 300 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилиши юзасидан мурожаатлари қабул қилиниб, белгиланган тартибда давлат хизматларини кўрсатишнинг электрон тизими орқали ваколатли органларга юборилган.

Энг кўп кўрсатилаётган давлат хизматларидан электрон рақамли имзо сертификатини бериш бўйича 90 мингдан ортиқ, болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича 60 мингга яқин, фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича 20 миндан ортиқ, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш юзасидан 20 мингга яқин мурожаатларни ташкил этган.

Агар 2017 йилга нисбатан 2018 йилда кўрсатилган давлат хизматлар таққосланганда, бу кўрсатгич 35-40 бараваридан ошганлигини кўришимиз мумкин. Такидлаб ўтиш жоизки, жорий йилнинг 01 мартига қадар 125 мингга яқин давлат хизматларидан фойдаланиш борасида мурожаатлар келиб тушган. Бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан қарийиб 25 баробардан ошганлигини кўрсатмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мухтасар қилиб шуни айтиш мумкинки, мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бериб, халқимиз ташвишини камайишига замин яратмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги
Бухоро вилояти бошқарамаси
бош маслаҳатчиси
Рабиев Фаррух

 

 

 

 

 

 

 

Orqaga Chop Etish  239 |   14-03-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 85
  • Ko`rib chiqilmagan: 46
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

27-05-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 1 ta

navigation