Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Hokimning nutq va ma`ruzalari /  Hokimning 8 dekabrdagi tabrik so'zi (08.12.2018)
Hokimning 8 dekabrdagi tabrik so'zi (08.12.2018)

Ассалому алайкум азиз меҳмонлар, ҳурматли тадбир иштирокчилари!

 

Барчангизни, Сизлар орқали бутун вилоятимиз аҳлини бугунги улуғ айём – мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллик байрами билан самимий муборакбод этаман.

Мамлакатимизнинг мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланишини, том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтиб, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллашигача бўлган тарихий жараённи  энг аввало, бош қомусимиз билан боғлаймиз.

Зеро, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таъбирлари билан айтганда “Конституциямиз-халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлиб,  ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолатидир”. 

Давлатимиз Раҳбарининг бевосита ташаббуслари билан мамлакатимиз миллий тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган бош тамойил юртдошларимизнинг Асосий Қомусимизда белгиланган қонуний манфаатларини амалда ифодалашнинг бутунлай янгича, хақчил тизимини яратиб берди.

Азиз дўстлар!

2018 йилнинг ўтган даври давомида вилоятдаги Халқ қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслар томонидан20927 тамурожаатлар қайд этилган.

Мурожаатларнинг11131 таси, ёки53 % қаноатлантирилган.

Уларнинг асосийқисмини  уй-жой, хонадон ва ер майдони ажратиш, бандлик, моддий ёрдам, алиментларни ундириб бериш ҳамда табиий газ билан таъминлашдаги муаммоли масалалар ташкил этади.

Обод қишлоқ” дастури:Жорий йилда 11 та тумандаги 22 та қишлоқда қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, 6 тасида белгиланган тадбирлар тўлиқ якунланди.

Ҳозирги кунга қадар 5659 та якка тартибдаги уй-жойлар таъмирланди.(шундан, 261 таси кам таъминланган оилалар),

278,8 км ичимлик суви тармоқлари,  100,4 км ички йўллар,87,7 км табиий газ тармоқлари таъмирланган бўлса, 429 км узунликдаги электр узатиш тармоғи ва 139 дона трансформатор пункти, 18 та оралиқ бекатлар,  78,2 км ирригация ва 70,3 км мелиорация тармоқлари қурилиб таъмирланди.

Дастур доирасида 20 та умумтаълим мактаби, 10 та мактабгача таълим, 7 та соғлиқни сақлаш, 4 та маҳалла (овул) фуқаролар йиғинлари ва 4 та бошқа объектлар фойдаланишга топширилди. Қолган 23 та объектларда ишлар давом эттирилмоқда.

 Бундан ташқари, дастурга киритилган 325 та бозор инфратузилма объектларидан 69 тасида қурилиш ишлари тугатилди.

Ҳозирги кунга қадар ушбу тадбирларни амалга ошириш учун жами
283,2 млрд.сўмдан219,7 млрд.сўм (77,5%) маблағ сарфланди.

“Обод маҳалла” дастури:Жорий йилда Бухоро ва Когон шаҳарларида 4 та маҳаллада қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар 45 та кўп қаватли уй-жойлар таъмирланди. 8,1 км ичимлик суви тармоқлари, 5,6 км оқава тармоқлари,8,2 км ички йўллар, 2,3 км табиий газ тармоқлари таъмирланган бўлса,

18,3 кмузунликдаги электр узатиш тармоғи ва 23 дона  трансформатор пункти, 11 та  оралиқ бекатлар, 1,3 км ирригация тармоқлариқурилиб таъмирланди.

Дастур доирасида 2 та умумтаълим мактаби ва 1 та спорт иншооти объектлари фойдаланишга топширилди. Қолган 8 та объектларда ишлар давом эттирилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар ушбу тадбирларни амалга ошириш учун жами
60,0 млрд.сўмдан33,4 млрд.сўм (55,6%) маблағ сарфланди.

“Ёшлар-келажагимиз” давлат дастури:Хонадонма - хонадон юриш натижасида кредит олиш истагини билдирган 236 та ёшларга 21 млрд.сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, 1501 та иш ўринлари яратилди.

Шаҳар ва туманларда ташкил этилган меҳнат ярмаркалари орқали яна 5 070 нафар ёшлар иш билан таъминланди.

Дастур доирасида шаҳарлар ва туманларда
49 маротаба ташкил этилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувларида ёшлар томонидан 843 та турли йўналишдаги масалалар кўтарилган бўлиб, уларнинг 740таси (88 фоизи) ҳал қилиниб, қолганлари бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Ҳисобот даврида 175 нафар ёшларга тадбиркорликни бошлаш учун ер участка (бўш бино)лар ажратилган.

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”ижросини таъминлашда барча манбалар ҳисобидан жами 4,2 трлн. сўм ва 47,8млн. АҚШ долларида маблағ сарфланди, шундан, бюджет ва мақсадли жамғармалар маблағлари – 1,5 трлн. сўм, ижрочилар ва хайрия ташкилотлари маблағлари – 698,2 млрд. сўм, тижорат банклари кредитлари – 1,5 трлн. сўмниташкил этади.

Мактабгача таълим:Вилоят бўйича 2011 йилдан 2017 йилгача бор йўғи 5 та мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилинган бўлса, Муҳтарам Президентимиз томонларидан мазкур соҳани ривожлантириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилдаИнвестиция дастури доирасида 27 та(1 та янги қурилиш), “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 21 та,
 жами 48 та давлат мактабгача таълим муассасалари реконструкция қилинди.

Вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларининг жами қуввати 46 545 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда 56 216 нафар (120,7%) тарбияланувчилар қамраб олинган.

Вилоят бўйича 3-7 ёшдаги болалар сони 132 009 нафарни бўлиб, қамров даражаси 42,6%ни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 12,8 фоизга кўпайди.

Мавжуд 209 та таъмирга муҳтож давлат мактабгача таълим муассасаларини Инвестиция, “Обод маҳалла” ва
“Обод қишлоқ” дастурлари доирасида 2019-2021 йилларда реконструкция қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Вилоятда асосида 158 нафар тадбиркорлар томонидан 8245 қувватга эга нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини йўлга қуйиш режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш: Вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан 2018 йилда соғлиқни сақлаш тизимига жами 445,0 млрд. сўм маблағ ажратилиб, бу ўтган йилга нисбатан 125 фоизга ёки 89 млрд. сўмга кўпдир.

Шу билан бирга, маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш учун 20,4 млрд. сўм маблағлар йўналтирилди.

Хусусан, тизим учун 20 та “Дамас” русумли тез тиббий ёрдам автомашиналари; (1,060 млрд.сўм)

патронаж ҳамширалари учун 2500 дона тўлиқ жиҳозланган патронаж сумкалари;
(1 млрд. сўм)

тиббиёт муассасаларига энг зарур бўлган 50 турдаги тиббий асбоб-ускуналар харид қилинди. (4.5 млрд сўм)

   Шу билан бирга, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури асосида 15 та бирламчи тизим муассасаларининг реконструкция ва капитал таъмирлаш учун 6,4 млрд сўм,

Соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларида реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари ҳамда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун 7,5 млрд. сўм миқдорда маблағ ажратилди.

Хонадонма хонадон юриш натижасида аниқланган ногиронлиги мавжуд шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 1,4 млрд. сўм миқдоридаги ногиронлик аравачалари олиб берилди.

   Вилоятда сифатли тиббий хизмат даражасини ошириш мақсадида Республикадан вилоятга 11 нафар малакали мутахасислар юборилди.

Ушбу мутахассисларнинг барчаси уй-жойлар билан таъминланиб, уларнинг оила аъзолари ва фарзандлари ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштирилди.

Айтиш жоизки ушбу тажриба бугунги кунда ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, мутахассислар томонидан
30 турдаги даволашнинг прогрессив усуллари тиббиёт амалиётига жорий этилди.

Қишлоқ хўжалиги:Вилоятда жами 7611 та фермер хўжаликлари ҳисобида 188,2 минг гектар экин майдонлари мавжуд бўлиб, қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш бўйича фаолият кўрсатиб келинмоқда. Жумладан,

Пахтачилик бўйича:Вилоят бўйича жами пахта хом-ашёси етказиб бериш бўйича 3649 та фермер хўжалиги билан 100 минг гектар майдонда чигит экилиб 296.3 минг тонна пахта давлатга топширилди.

Пахтачилик бўйича Ромитан туманида  "BST Clusтеr" МЧЖ томонидан 8 минг гектар ер майдонида класстер усули жорий этилиб,2 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди. 

Ғаллачилик бўйича:Жорий йилда 421 минг тонна ғалла етиштирилиб,гектаридан56,7 центнердан ҳосил олишга эришилди.

Мева-сабзавотчилик бўйича:Вилоятда жорий йилда жами 840 гектар майдонда интенсив боғ ва 1250 гектар майдонда янги токзорлар барпо этилди. 31 гектар майдонда интенсив боғларда томчилаб суғориш тизими жорий этилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш:2018 йилда саноатда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш бўйича умумий қиймати 9,6 млрд.сўмга тенг 9 та лойиҳа амалга оширилиб,  вилоятда қайта ишлаш даражаси 15,8 фоиздан 20,6 фоизга кўпайишига эришилди.

“Бухоро-Агро” эркин иқтисодий зонаси:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 июлдаги ПҚ-3843-сонли қарорига мувофиқ  ташкил этилган.

Умумий  майдони 3000 га.(Ромитан туманида 1100 га, Когон туманида 900 га, Бухоро туманида 500 га, Пешкў туманида 400 га, Жондор туманида 100 га)

ЭИЗ ҳудудида умумий қиймати 227,7 млн долларлик61 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.

Мазкур лойиҳалар тўлиқ ишга туширилиши ҳисобига 3123 та янги иш ўрни яратилиб, йилига 96 млн долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилади. Маҳсулотларнинг 40 млн доллари экспорт қилинади.

Туризм: Муҳтарам Президентимизнинг юртимизда туризмни жадал ривожлантиришга қаратилган 20 дан ортиқ муҳим Фармон ва қарорлари асосида яратилган имкониятлар натижасида вилоятда туризм соҳасида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Хусусан,

Бухоро вилоятига ўтган давр мобайнида ташриф буюрган сайёҳлар 2,7 млн. нафарга етиб, ўтган йилга нисбатан 2,1 бараварга кўпайди. Бунда, хорижий туристлар сони293 минг нафарни ташкил этиб, мос равишда 2,4 мартага ортди.

Вилоят бўйича жами 65 та  жойда валюта айирбошлаш шахобчалари ишга туширилди.

Халқаро пластик карталарга хизмат кўрсатувчи жами 20 та банкомат, халқаро тўлов карталарини қабул қилувчи 290 та терминаллар ўрнатилди.

Ушбу тадбирлар натижасида хорижий туристлардан соф хорижий валюта тушуми жами34 млн.АҚШ доллардан ортиқ маблағларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан5,1 бараваргакўпайиши таъминлаган.

Туристлар оқимининг кескин кўпайишини эътиборга олиб, янгидан қурилган 12 та меҳмонхона, 6 та “Хостел”, 12 та “Оилавий меҳмон уйи” ҳамда 21 та “Меҳмон уйлари” ишга туширилиб, уларнинг сони 165 тага етди.

Вилоят миқёсида жами 35 та, жумладан Бухоро шаҳрида 28 та янги меҳмонхоналар барпо қилиш учун жами 10,7 гектар ер участкалари ажратилди.

Улуғ қадамжолар ҳисобланган “Етти пир” зиёратгоҳларига туташ ҳудудларда 7 та меҳмонхона қуриш учун талабгорларга 1,7 гектар ер участкалари ажратилиб, қурилиш ишлари давом этмоқда.

Шу билан бирга, туристларни Бухорода кўпроқ қолишига имкон яратиш мақсадида бугунги кунда саёҳатчилар ташриф буюрадиган 105 та маданий мерос объектларини яхшилаш ва қўшимча 50 та объектга туристлар бориши учун шароитлар яратиш ишлари олиб борилмоқда.

Эко туризм (Жайрон, Қорақир, Оғитма), Гострономик туризм (Миллий таомлар, ширинликлар), Агротуризм (Ромитан, Бухоро, Ғиждувон, Вобкент туманлари) Қишлоқ туризми (ҳунармандлар, Меҳмон уйлари), Маданий туризм (театрлашган томошалар), Пляж (Қуйи-мозор, Тудакўл) каби янги туристик маршрутлар ва хизматлар турлари ўзлаштирилмоқда.

Азиз дўстлар!

Вилоятимизда жорий йилда эришилганнатижалар ҳақида сўз юритарканмиз, бир сўз билан айтадиган бўлсак, юртдошларимиз муҳтарам Президентимиз бошчиликларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарасини узоқ келажакда эмас, балки бугуннинг ўзида, ўз кўзлари билан кўриб, ҳаётларида ҳис этмоқдалар.

Ўз навбатида, халқимизнинг иродаси, орзу-интилишлари ифодаси бўлган Бош қомусимиз ана шундай эзгу ишларимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати бўлмоқда.

Азиз тадбир иштирокчилари!

Сизларни яна бир бор, Асосий Қомусимиз байрами билан самимий табриклайман. Барчангизга оилавий фаровонлик, бахт-саодат, муваффақиятлар ҳамиша ёр бўлишини тилайман! 

Эътиборингиз учун раҳмат!

Orqaga Chop Etish  538 |   21-12-2018




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

20-07-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 4 ta

navigation