Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Қоракўлда “Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди!
Қоракўлда “Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди!

Қоракўл туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қоракўл туман кенгаши, Республика Маънавият ва Маърифат маркази Қоракўл туман бўлими ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимиз миқёсида қисқа вақт давомида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириш, истеъдодли йигит-қизларни аниқлаш ва рағбатлантиришга катта эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидлашди.

Фестиваль аввалида “Ўзбекистон Қуролли Кучлари матонатли ёшларнинг ҳаёт мактаби” лойиҳаси доирасида Халқаро Аэропортларда хавсизликни таъминлаш қўшин қўмондонлиги Бухоро алоҳида баталъони аскарлари иштирокида ҳарбий чиқишлар, маршлар намойиш этилди.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида туман ёшлари мавжуд имконият ва имтиёзлар хусусида маълумотларга эга бўлдилар. Тадбирни очиб берган туман ҳокими Ҳ.Ғойиров - “Юртимиз эртаси ёшлар қўлида экани алоҳида таъкидлаб, келажакда ўз ота-боболарига муносиб ворислар бўлиб, Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган керакли кадрлар бўлиб камол топишларига ишонч билдирди.

“Ҳоким ва ёшлар” тадбири доирасида пойтахтдан ташриф буюрган тарғибот гуруҳи раҳбари Ҳилола Йўлдошева сўзга чиқиб, ёшларнинг савол ва таклифларига муносабат билдирди. Шундан сўнг фестивалининг мақсад ва вазифалари, мазмун-моҳияти хусусида атрофлича фикр алмашилди.

– Қоракўл қалби қайноқ, меҳри дарё инсонлар юрти, – дейди Республика ёш ижодкорлар Кенгаши ташкилий қўмита раиси Жамшид Саломов. – Бизнинг мақсадимиз бевосита халқ ичига, шижоаткор ёшлар орасига кириб, уларнинг қалбини ўрганиш, очиқ мулоқотга киришиш, ютуқ ва ташвишларига шерик бўлишдир. Бугун туманни айланиб, қисқа вақтда амалга оширилган улкан ишларга гувоҳ бўлдик. Одамларнинг руҳияти, ёшларнинг шижоатидан қувондик.

Тадбир доирасида Қоракўл туман 16-сон Мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчиси, Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган “Радуга талантов” ёш мусиқашунослар фестивали ғолиби Суннатбек Баҳромқулов, миллий кураш бўйича Осиё ўйинлари олтин медали соҳиби Маъруф Ғайбуллаевга ўхшаган бир қатор ёшлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Мазкур тадбирда 500  нафардан зиёд касб-ҳунар коллежи ва умумтаълим мактабларининг ўқувчи-ёшлари ўзларининг ижодий ишлари, санъат асарлари, шеър ва ҳикоялари билан фаол қатнашдилар.

Туман бўйлаб “Бизнес саёҳат, “Юқори малакали тиббий хизмат”, “Спорт ҳафталиги”, “Табиат тарафдорларимиз” каби лойиҳалар доирасида ташкил қилинган бир қатор тадбирлар ҳам ёшларда катта таассурот қолдирди.

Раббонақул Мухторов

Orqaga Chop Etish  235 |   26-11-2018




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 68
  • Ko`rib chiqilmagan: 29
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

18-12-2018
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 3 ta

navigation