Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Ўктам Барноев Туркиянинг элчисини қабул қилди
Ўктам Барноев Туркиянинг элчисини қабул қилди

Бугун вилоят ҳокими Ўктам Барноев Туркия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эрни қабул қилди.

Учрашувда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғонни юртимизга ташрифи ва мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган самарали музокаралари давлатлараро муносабатларда янги саҳифа очгани таъкидланди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ҳозирда Бухоро туманида Туркия инвестицияси иштирокидаги “Бухоро-Варнет” корхонаси томонидан 115 гектар майдонда ойнаванд иссиқхона қуриш режалаштирилган. Бунинг афзаллиги шундаки, ойна қуёш нурини 97 фоизгача ўтказади, узоқ йиллар фойдаланилади. Иссиқхонада ҳар гектарда 300 тоннадан 560 тоннагача помидор етиштирилади, мингдан ортиқ иш ўрни яратилади. Ҳозирда 30 гектар майдонда иссиқхона қурилмоқда. Корхона 2019-2021 йиллар давомида босқичма-босқич ишга туширилади.

Шунингдек, Бухоро шаҳрида “Bukhara Сity” мажмуасининг бош режаси лойиҳа менежери сифатида, Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик принциплари асосида Туркиянинг “Studio Vertebra” компанияси жалб қилинди. Бу каби ижобий ўзгаришлар ҳамкорлик муносабатларининг яна қатор соҳаларида ўз ифодасини топмоқда.

Учрашувда Меҳмет Сурейя Эр самимий қабул учун миннатдорлик билдираркан,  савдо-иқтисодий, ижтимоий-гуманитар, туризм ва бошқа йўналишдаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиш учун бундан аввалги фаолияти, жумладан, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТIKA) президенти ўринбосари лавозимидаги тажрибасидан фойдаланишини қайд этди.

– Юртингизда ўз фаолиятимни бошлаганимга кўп бўлмади, – деди мулоқот чоғида Меҳмет Сурейя Эр. – Шу қисқа вақт мобайнида ўзбекистонликларга бўлган ҳурматим ошди. Бизда Ўзбекистон тўғрисида “Ота юртимиз” деган ибора бот-бот тилга олинади. Мен ота юртимда туриб, сизлар билан барча соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қиламан.

Учрашувда таълим, иқтисодиёт, молия, тарихий алоқалар ва муносабатлардаги ҳамкорлик масалалари кенг муҳокама этилди. Шунингдек, мулоқотда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТIKA) фаолияти билан боғлик ҳамкорлик ишлари хусусида ҳам сўз борди. Учрашув якунида анъанага кўра эсдалик совғалари алмашинилди.

Шундан сўнг меҳмонлар Бухоронинг тарихий ёдгорликлари билан яқиндан танишдилар. Қолаверса, “Bukhara City” мажмуасига ташриф буюриб, ишбилармонлик маркази, янги шаҳар концепцияси, лойиҳалар ва инвесторлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирдилар.

Меҳмет Сурейя Эр иштирокида келгусида “Bukhara City” мажмуаси қурилишига турк инвесторларини жалб қилиш бўйича дирекция билан ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мартабали меҳмон мажмуа худудида ва Бухоро шаҳрида олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати
Orqaga Chop Etish  91 |   10-07-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

20-07-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 1 ta

navigation