Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Бухорода темир йўл вагонларини сканер қилувчи инспекцион-кўрик мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Бухорода темир йўл вагонларини сканер қилувчи инспекцион-кўрик мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Божхона органларида иш самарадорлигини ошириш ва иш жараёнида инсон омилини имкон қадар камайтириш мақсадида тизимли ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида божхона кўрик жараёни учун сарфланадиган вақтнинг нафақат камайишига эришиляпти, шу билан биргаликда турли божхона қоидабузарликларини аниқлаш борасида ҳам катта ютуқларга эришилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси божхона постларини катта ҳажмдаги сканер қурилмалари билан жиҳозлаш лойиҳаси доирасида Хитой Халқ Республикасининг грант маблағлари ҳисобидан тақдим этилган темир йўл вагонларини сканер қилувчи инспекцион-кўрик мажмуалари ёрдамида оз вақт ичида катта ҳажмли юкларни  божхона кўригидан ўтказиш имкони яратилди.

Худди шундай  инспекцион-кўрик мажмуаларидан яна бирини Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Хўжадавлат” темир йўл божхона постига  ўрнатиш ишлари ўз якунига етди. Шу муносабат билан бугун мазкур постда инспекцион-кўрик мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда, Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев ҳамда Давлат божхона қўмитаси Раиси, божхона хизмати генерал майори, Муротжон Азимов ҳамда “Nuctech Co LTD” компанияси вакили Чанг Зунг Чоулар сўз олишди.

Улар божхона органлагида юз бераётган ижобий ўзгаришларни эътироф этиш асносида тадбир иштикорчиларини  мажмуа иш бошлаганлиги билан самимий қутладилар.

Тадбирнинг расмий очилиш маросимидан сўнг, йиғилганлар  инспекцион-кўрик мажмуаси билан яқиндан танишиб, унинг имкониятлари, иш самарадорлиги бўйича кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, мазкур техника ёрдамида катта ҳажмли транспорт воситалари ёки контейнерлар ичидаги товарларнинг жойлашган шаклини кўриш имкони мавжуд. У орқали контейнердаги товарларнинг декларацияда кўрсатилганлигига мослиги, контрабанда предметлари бор-йўқлигини назорат қилиш мумкин.

Зеро, Инспекцион-кўрик мажмуасини ўрнатишдан кўзланган асосий мақсад ҳам контрафакт товарлар ёки контрабанданинг олдини олиш, хавфни бошқариш  тизими орқали божхона назорати самарадорлигини ошириш боробарида, экспорт ва импорт жараёнларини янада тезлаштиришдан  иборатдир.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

Orqaga Chop Etish  622 |   19-01-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

19-07-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 6 ta

navigation