Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Қонун устуворлиги-жамият тараққиётининг кафолатидир!!!
Қонун устуворлиги-жамият тараққиётининг кафолатидир!!!

            “Қонун устуворлиги тушунчаси – Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримов таъбири билан айтганда: ҳуқуқий давлатнинг асосий принципидир. У ҳаётнинг барча соҳаларида қонуннинг қатъиян ҳукмронлигини назарда тутади. Ҳеч бир давлат органи, ҳеч бир хўжалик юритувчи ва ижтимоий сиёсий ташкилот, ҳеч бир мансабдор шахс, ҳеч бир киши қонунга бўйсуниш мажбуриятидан халос бўлиши мумкин эмас. Қонун олдида ҳамма баробардир. Қонуннинг устуворлиги шуни билдирадики, асосий ижтимоий энг аввало, иқтисодий муносабатлар фақат қонун билан тартибга солинади, унинг барча қатнашчилари эса ҳеч бир истисносиз ҳуқуқ ва нормаларни бузганлиги учун жавобгар бўлади”

            Қонунлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар  қатори Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Табиийки, текширишлар, ўрганишлар, тадбирлар, мониторинглар ва уларнинг натижалари асосида кўрилаётган таъсир чоралари қонун устуворлигини таъминлаш учун асос бўлмоқда.

            2016 йил мобайнида қонун бузилишларига йўл қўйган 4 нафар мансабдор ва   2 нафар жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилиб, жами 2 363 855 сўм миқдорида жарималар ундирилишига эришилди.

Жумладан: 2016 йилда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш ҳамда чет эллардан олиб кириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этиш бўйича 2016 йил мобайнида тегишли Давлат органлари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига асосан ҳамкорликда ўтказилган тадбир жараёнига «Бухкомтехдастур» Маъсулияти чекланган жамияти томонидан Бухоро шаҳар ва туманлардаги пахта қабул қилиш заводларида ўрнатилган “Mikrotik Router Boord” русумли РРЛ қурилмаларидан 5220, 5240, 5300, 5320, 5745, 5785, 5825 МГц частоталарда, жисмоний шахс томонидан “Wateston” русумли радиостанциялардан ва “Вилоят компьютерлаштириш маркази”ДУК томонидан  “Mikrotik Router Board” русумли РРЛлардан тегишли рухсатномасиз фойдаланилаётганлиги аниқланди. Бўлинма томонидан ҳужжатлар тўпламини ўрганилганда Ўзбекистон Республикаси “Радиочастота спектри тўғрисида”ги Қонуннинг 9-модда 2-хатбоши ва 2005 йил 7 декабрда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 1531-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида радиоэлектрон воситаларни ва радиочастоталар спектрини ишлатишни бошқариш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги Низом”нинг 105 банди талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланган ва «Бухкомтехдастур» Маъсулияти чекланган жамияти раҳбарига ҳамда жисмоний шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 152-моддаси 1-қисми билан;

Ваколатли органлар томонидан ўтказилган тизимли мониторинг жараёнида «GIJDUVON  OYNAI JAXONI» МЧЖ телевидениеси томонидан дастурлар йўналишининг эфир ҳажмига риоя қилинмаганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳужжатлар тўпламини ўрганиш жараёнида, телевидениелар томонидан “Эшиттириш телевиденияси воситаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг тегли  бандлари ҳамда лицензияловчи орган билан телевидениелар ўртасида тузилган лицензия келишувининг «Лицензиат теледастурларни тарқатиш (тўғридан-тўғри эфирга узатиш), фойдаланиш, хизмат курсатиш фаолияти талабларига, давлат ва тармоқ стандартларига, ўрнатилган қоидаларига, техник нормаларига мувофиқ амалга ошириши шарт»талаблари  бузилишига йўл қуйилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 153-моддаси билан,

Шунингдек, 2016 йил  27 август куни Бухоро шаҳар Соҳибкор қишлоқ ҳудудидаги 24-мактаб биносига сув қувури ўтказиш мақсадида  “Реал нефтьгаз транс” МЧЖ  томонидан  қазиш ишларини олиб бориш вақтида ТПП-100х2 сиғимли кабелини узиб, яроқсиз ҳолга келтирганлиги ва  2016 йил 28 сентябрь куни жисмоний шахс томонидан Зафаробод РТСдан, Зафаробод алоқа боғламаси томонига 300 метр масофада ўтган алоқа кабелини  ер текистлаш вақтида узганлиги аниқланди. Бу билан,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 майдаги 210-сон қарори асосида тасдиқланган “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари”нинг тегишли бандлари бузилганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 154-моддаси билан корхона раҳбарига ва жисмоний шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик чоралар қўлланилди.

            Хулоса ўрнига шуни таъкидлаш лозимки, юртимизда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг ривожи, тараққиёти йўлида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилишига эришиш, аввало фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат ва жамият манфаатлари муҳофаза этилишининг, жамият тараққиётининг кафолатидир.

             Ана шундай эзгу мақсадлар йўлида хизмат қилиш бундан кейин ҳам бизнинг асосий бурчимиз бўлиб қолаверади.   

АА ва ТТСНБДИ Бухоро вилояти ҳудудий

бўлинмаси  инспектори А.Шарипов

Orqaga Chop Etish  794 |   26-01-2017




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 53
  • Ko`rib chiqilmagan: 14
  • Ko`rib chiqilmoqda: 5
  • Ko`rib chiqilgan: 34

24-10-2017
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefoni murojaatlar statistikasi
Jami murojaatlar – 1813

Baholar

A`lo: 503

Yaxshi: 354

Qoniqarli: 315

Qoniqarsiz: 641

– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 10 ta

navigation