Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Ҳарбий илмий – амалий анжуман ўз ишини бошлади
Ҳарбий илмий – амалий анжуман ўз ишини бошлади

Бугун Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида Бухоро вилояти Ҳарбий-маъмурий сектори, Қуролли Кучлар Бош штаби Ҳарбий-стратегик тадқиқотлар ва илмий ишлар маркази билан ҳамкорликда “Тактик бўғиндаги офицерларнинг услубий тайёргарлик даражаси ҳамда рационализаторлик ва ихтирочилик кўникмаларини оширишнинг замонавий йўналишлари” мавзусидаги илмий – амалий анжуман ўз ишини бошлади.

Жорий йилнинг 24-25 октябр кунлари бўлиб ўтадиган анжуманнинг биринчи кунида вилоят ҳокими Ў.Барноев, Мудофаа вазирлиги, Қуролли кучлар академияси профессор-ўқитувчилари, Бухоро вилоят ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарияти ва Бухоро давлат университетининг илмий ходимлари иштирок этишди.

Ҳарбий соҳа вакилларининг тайёргарликларини янада ошириш, уларнинг дунёқарашларини кенгайтириш, шунингдек, бу жараёнда олий таълим муассасалари ходимлири билан ҳамкорликни яхшилаш мақсадида ташкил этилган анжуманда Бухоро давлат университети профессор – ўқитувчиларининг “Таълим жараёнида илғор педагогик технологиялар ва интерфаол ўқитиш усулларидан фойдаланиш” мавзусидаги маърузалари тингланди.

Тадбирнинг амалий қисмида Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинларида рационализаторлик ва ихтирочилик ишланмалари, янги турдаги ўқув-моддий негизи элементлари ва Бухоро вилоят олий таълим муассаларида яратилган инновацион ғоялар ва кўргазмалар намойиши бўлиб ўтди.

Orqaga Chop Etish  177 |   24-10-2018




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 68
  • Ko`rib chiqilmagan: 29
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

19-11-2018
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 4 ta

navigation