Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Қоракўлда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ҳарбий парад ўтказилди!
Қоракўлда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ҳарбий парад ўтказилди!

Бугун Қоракўлда туман ҳокимлиги ва Бухоро вилояти ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг       27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ҳарбий парад ўтказилди.

Эрта тонгдан Қоракўл тумани аҳолиси ҳарбий оркестр ҳамроҳлигида Улуғбек кўчаси бўйлаб туман маркази томон ҳаракатланаётган ҳарбий техникаларни Парад ўтказилиши режалаштирилган майдон сари кузатиб келдилар.

Туманнинг барча ҳудудларидан келган 1000 мингдан ортиқ аҳоли ушбу тантанали тадбирнинг бевосита гувоҳига айланишди.

Байрам тадбирида сўзга чиққан туман ҳокими Ҳ.Ғойиров  ўз нутқида Муҳтарам Президентимиз, Қуролли Кучларимиз Олий Бош Қўмондони Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида сўнги йилларда Мудофаа соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, армия ва халқнинг фаол ҳамкорлиги юзасидан амалга ошираётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида фикр билдирди.

Ҳарбий параддан сўнг томошабинлар учун ҳарбий-ватанпарварлик концерт дастури ташкил этилди.

Байрам тадбирининг иккинчи қисми тумандаги ҳарбий қисмда давом этди. Ушбу маросимда ҳам туман ҳокими Ҳ.Ғойиров сўзга чиқиб, аскар ва сержантларни, офицерлар ва тадбирга ташриф буюрган фахрий меҳмонларни Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этди.

Тадбир давомида давлат мукофотлари билан тақдирланган ва хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган бир қатор ҳарбий хизматчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шундан сўнг ҳарбийлар шаҳарчасида байрам дастурхони безатилиб, унга ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда ҳарбий қисмга ташриф буюрган меҳмонлар таклиф этилди.

Раббонақул Мухторов

Orqaga Chop Etish  370 |   11-01-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 85
  • Ko`rib chiqilmagan: 46
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

27-05-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 7 ta

navigation