Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Muhokamada:Huquqbuzarliklarning oldini olish muhim.
Muhokamada:Huquqbuzarliklarning oldini olish muhim.


Бугунги глобаллашув даврида, айниқса, турли таҳдидлар, хусусан, «оммавий маданият», диний экстремизм ниқоби остидаги хатарлар кучаяётган бир пайтда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг барвақт олдини олишда дунёда тенги йўқ институт — маҳалла алоҳида аҳамият касб этади.
Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида маҳалла институтини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг бевосита иштирокини кенгайтириш белгиланди.
Шунингдек, Муҳтарам Юртбошимизнинг жорий йил 14 мартдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга оширишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий ва давлат - хусусий шерикчилигини ривожлантириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш давлат идоралари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгилаб қўйилди.
Бу эса ўз навбатида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва профилактикаси бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга ҳамда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда фуқаролар йиғинлари ва улардаги жамоатчилик тузилмалари ишини жонлантириш, тизим фаолларининг жойлардаги давлат органлари, биринчи навбатда, ҳудудий профилактика инспекторлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 13 ноябрь куни Бухоро давлат университети катта мажлислар залида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилояти кенгаши томонидан «Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш механизмлари» мавзусида Бухоро шаҳри мисолида намунали ўқув-семинари ўтказилди.
Ўқув-семинарга вилоят ва шаҳар кенгаши ходимлари, ички ишлар бошқармаси масъул раҳбарлари, Бухоро шаҳридаги фуқаролар йиғинлари раислари, маҳалла маслаҳатчилари, профилактика инспекторлари ҳамда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси вакиллари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларни содир этишга имкон берувчи шарт-шароитларни ҳамда ҳисобга олинган ҳуқуқбузарликларни содир этилиш сабабларини ўрганиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларнинг долзарб вазифаларидан бири эканлиги қайд этилди.
Семинарда маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда профилактикаси бўйича комплекс чораларни амалга ошириш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. 
Бу борада ўтказилган тадбирда маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар ижро аппаратларининг ролини кучайтириш, маҳаллалар кенгашлари ишини самарали ташкил этиш, йиғинлар фаолларининг профилактика инспекторлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.
Бу борада Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман ва шаҳар кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари, ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарларига шу йўналишдаги вазифалар мазмун-моҳияти тўлиқ тушунтирилди.
Ўқув-семинарида қайд этилганидек, бундан буён махсус рўйхатга киритилган оилалардаги муҳитни соғломлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида уларга жамоатчилик тузилмалари бириктирилади. 
Жумладан, “Қайноналар кенгаши”, фуқаролар йиғинларининг Яраштириш ва Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиялари зиммасига нотинч, ноқобил оилалар, ажралиш учун ариза берганлар, жиноят содир этган хотин-қизларни маънавий соғломлаштириш масалалари билан шуғулланиши белгиланган. Ушбу тадбирларни ташкил этишда маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси масъул ҳисобланади.
Нуронийлар жамоатчилик кенгаши зиммасига жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этган оилалар, ҳисобда турган вояга етмаганлар профилактикаси юкланган бўлса, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссияларга эса, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар, якка-ёлғиз ва ногиронлар билан ишлаши лозимлиги тушунтирилди. Шунингдек, бандлиги таъминланмаган фуқаролар, уй-жойга муҳтожлар ҳамда уюшмаган ёшлар билан маҳалла раиси ва унинг ёшлар бўйича ўринбосари ҳамда йиғин қошидаги Вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия раиси мунтазам шуғулланади.
Замонавий шакл ҳамда услублар, ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда ўтказилган ўқув-семинарида қатнашчилар ўз таклифларини бериш баробарида, фаолиятларини бугунги кун талаблари асосида ташкил этишда асқатадиган илғор тажрибалар билан танишиш имконига эга бўлди. 
Семинар давомида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар (жиноятчилик, нотинч оилалар, оилавий ажримлар кабилар)ни содир этиш сабабларидан келиб чиқиб уларнинг олдини олишга йўналтирилган аниқ мавзудаги маънавий-маърифий тадбирларни ташкиллаштириш, маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ишларига маҳаллалардаги кўчабошилар (қишлоқбоши, кўп қаватли уй бошлиқлари) ҳамда фуқаролар вакилларини кенг жалб этиш муҳим эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбирларда иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилди.
Мазкур семинар 14-18 ноябрь кунлари вилоятимиз шаҳар ва туманларида, 20-25 ноябрь кунлари эса барча фуқаролар йиғинларида ўтказилади. 


Акбар Рустамов

Orqaga Chop Etish  1269 |   16-11-2017




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

20-07-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 5 ta

navigation