Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Hokimning nutq va ma`ruzalari /  "Ustoz va murabbiylar kuni" munosabati bilan tashkil etilgan bayram tadbiridagi nutqi (01.10.2018)
"Ustoz va murabbiylar kuni" munosabati bilan tashkil etilgan bayram tadbiridagi nutqi (01.10.2018)
 

Ассалому алайкум муҳтарам устозлар!

Авваломбор Сизни, сизларнинг тимсолингизда вилоятимизнинг фидойи, жонкуяр устозларини 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман.

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев куни-кеча байрам муносабати билан йўллаган табрикларида таъкидланганларидек, “биз ўзимиздаги жамики яхши фазилатлар, ҳаётда эришаётган барча ютуқларимиз учун сиз, азизлардан умрбод қарздормиз”.

21 аср – юксак интеллектуал салоҳиятли, замонавий билим ва малакага эга, янгича дунёқараш ва мустақил фикрли мутахассислар асридир. Бундай авлодни тарбиялашда устоз-мураббийларнинг хизмати ҳар қачонгидан ҳам беқиёс аҳамият касб этади.

Очиғини айтишимиз керакки, шиддат билан ўзгариб бораётган замон олдимизга турли-туман таҳдидларни қўйиб бораётган бир шароитда, ёш авлод тарбиясидек улкан масъулиятни ўз зиммасига олган педагог ходимларимизни, қатор йиллар давомида ечилмай қолаётган кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммолари билан яккама-якка қолдириб, улардан долзарб масалаларнинг ечимини талаб қилиб келганмиз. Бу эса, ўқитувчи ва мураббийларнинг ижтимоий мавқеи ва нуфузи пасайиб кетишига олиб келди, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Шу нуқтаи назардан, ўтган икки йил ичида Давлатимиз Раҳбарининг бевосита ташаббуслари билан таълим-тарбия тизимини мутлақо янги босқичга кўтаришга хизмат қиладиган, кескин ўзгаришларни кўзда тутувчи кенг кўламли ислоҳотлар бошлаб юборилди.

Таълимнинг энг дастлабки, таъбир жоиз бўлса, тамал тошини белгилаб берадиган мактабгача таълимнинг замонавий тизимини ташкил этилаётганлиги, 11 йиллик умумий ўрта таълимнинг жорий қилинганлиги, олий таълимнинг тубдан такомиллаштирилаёт-ганлиги фикримизнинг яққол исботидир.

Айни шу мақсадда қабул қилинган ўта муҳим Фармон ва қарорлар, таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш билан биргаликда, жамиятда ўқитувчилик касбининг нуфузини оширишга, Президентимиз таъбирлари билан айтганда “ўқитувчилик касби – энг улуғ ва ҳурматли” мақомга эга бўлиши учун хизмат қилаётганлигига барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз.

Айниқса, умумий ўрта таълим мактаблари ва олий таълимнинг базавий тариф ставкалари сезиларли даражада оширилганлиги, намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган арзон уй-жойлар, автотранспорт воситаларини харид қилишлари учун ўқитувчиларга узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ажратилаётганлиги, тизим ходимларини вазифасига кирмайдиган ишларга жалб этилишига қатъий чек қўйилганлигини, бугун, таълим тизимида ишлаб келаётган ҳар бир педагог ҳис қилиб фаолият юритмоқда.

Вилоятимизнинг фидойи ўқитувчи ва мураббийлари, улар тарбиялаётган ёшларнинг эришаётган юқори натижалари соҳага қаратилаётган чексиз эътиборга муносиб жавоб бўлаётганлигини ҳам бугун мамнуният билан таъкидлашимиз лозим.

Халқ таълими тимида анъанавий тарзда ўтказилиб келаётган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг республика босқичида шу йил 7 нафар ўқитувчиларимиз совринли ўринларни қўлга  киритганлиги, улардан Бухоро шаҳридаги 35-мактабнинг биология фани ўқитувчиси Қамбара Болтаева, Вобкент туманидаги 1-мактабнинг немис тили фани ўқитувчиси Феруза Жўраева, Олот туманидаги 31-ихтисослашган мактаб-интернати математика фани ўқитувчиси Бекзод Бековлар республикада ўз фанлари бўйича энг илғор деб топилганлигини алоҳида таъкидламоқчиман.

Жорий йилнинг 1-5 июль кунлари Болгариянинг Бургас шаҳрида ўтказилган “Халқаро математика мусобақаси”да Ўзбекистондан иштирок этган 8 нафар ўқувчиларнинг 4 нафари бухоролик ёшлар бўлиб, 30 дан ортиқ мамлакатлардан  600 нафардан ортиқ ўқувчилар қатнашган заковат беллашувларида Қоракўл туманидаги 1-ихтисослашган мактабнинг 8-синф ўқувчиси Дониёр Исмоилов олтин, шу мактабнинг 7-синф ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев ҳамда Пешкў туманидаги 18-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Жаҳонгир Норбоевлар кумуш медалларни қўлга киритганликлари ҳаммамизга бирдек ғурур бағишлайди.

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган 14-Халқаро математика олимпиядасида Бухоро давлат университети қошидаги 3-сон Қоракўл Академик лицейи ўқувчилари: Аббос Сайлиев олтин, Салимхўжа Абдуллаев ва Шахбоз Хасановлар кумуш, Элбек Тошпўлатов, Жасур Имомовлар бронза медалларини қўлга киритганлиги, август ойида Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларида республикамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчи-мураббий Нурбек Тураев кураш бўйича фахрли 3-ўринни эгаллагани нафақат бухороликлар, балки бутун Ўзбекистон халқига муносиб туҳфа бўлди.

Фурсатдан фойдаланиб, буюк аждодларимизнинг муносиб ворислари бўлган ёшларимизнинг қобилиятларини руёбга чиқаришда тинимсиз меҳнат қилиб, уларни юксак марраларга етаклаган устоз ва мурраббийларига чексиз миннатдорчилик билдирамиз.

Қадрли дўстлар!

Албатта, мамлакатимизни 2021 йилгача ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ўта муҳим вазифаларни, қолаверса, жонажон Ўзбекистонимизни дунёнинг ривожланган давлатлари қаторига олиб чиқишдаги ислоҳотларни амалга оширишга ҳар томонлама қодир бўлган авлодни мактабгача таълимдан тортиб, олий ва ундан кейинги таълим босқичигача вояга етказиш Сиз устоз ва мураббийларнинг шарафли бурчингиздир. Шу боис ҳам ҳар бир муваффақиятимиз замирида Сизнинг машаққатли меҳнатингиз, тинимсиз изланишларингизни кўрамиз.

Давлатимиз раҳбари томонидан таълим-тарбия соҳаси вакилларини Ватанимизнинг юксак унвонлари, орден-медаллари ва мукофотлари билан тақдирлаб келинаётганлиги ўқитувчилик, мураббийлик, маърифат соҳасида жонкуярлик ва фидойилик кўрсатаётган фаолиятингизга бўлган муносиб эътибор намунасидир.

Фурсатдан фойдаланиб, 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни арафасида муҳтарам Президентимизнинг Фармонларига асосан турли давлат мукофотлари билан тақдирланган, бир гуруҳ вилоятимиз устоз ва мураббийларини юксак унвон билан муборакбод этамиз.

Яна бир бор вилоятимиздаги барча устоз-мураббийларни бугунги байрам билан самимий табриклаб, Сизларга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу-барака тилайман.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Orqaga Chop Etish  583 |   05-12-2018




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

20-07-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 2 ta

navigation