Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Ишчи гуруҳ пахта далаларида
Ишчи гуруҳ пахта далаларида

Вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошчилигидаги ишчи гуруҳ воҳадаги фермер хўжаликлари ғўза далаларидаги аҳвол билан танишиб чиқди.

Барча туман ҳокимлари, қишлоқ хўжалигининг етакчи мутахассислари ва ер билан тиллаша оладиган фермерлардан иборат иш­чи гуруҳ дастлаб вилоятнинг энг чекка ҳудуди Олот туманидан ўрганиш ишларини бошлади. Мутасаддилар тумандаги фермер хўжаликлари далаларида бўлиб, ҳосилга ҳосил қў­шишга доир қўшимча чора-тадбирларнинг бажарилиши билан яқиндан танишишди.

Гуруҳ аъзолари тумандаги “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Шуҳрат” фермер хўжалиги далаларини кўздан кечиришар экан, ғўза парваришида қў­шимча менерал ўғитларнинг ўз вақтида ва сифатли берилиши ҳосилнинг мўл-кўл бўлишини таъминлашига ­хизмат қилишини эътироф этишди. 43 гектар майдонга ҳосилдор “Бухоро-10” чигит навини қадаган деҳқон 147 тонна пахта етиштириш бўйича шартнома тузган. Қишлоқ хўжалиги вакиллари фермер хўжалиги жамоаси культивация ишларини ўз вақтида амалга оширса, ҳосил салмоғи ортишига олиб келишини айтиб ўтишди. Шунингдек, улар ҳосил чўғи баланд ер эгасининг тажрибасини оммалаштириш лозимлигини таъкидлашди.

Ишчи гуруҳнинг кейинги манзили “Илҳом” фермер хўжалиги бўлди. Салкам 47 гектар майдонга барака уруғини қадаган деҳқонлар юқори ҳосилдорликка эришиш учун тинимсиз ҳаракатда. Ғўза ниҳоллари ривожланиши билан танишган ишчи гуруҳ аъзолари зараркунанда ҳашаротларга қарши курашда кимёвий воситалардан унумли фойдаланиш зарурлигини уқтиришди. Айниқса, қандала ҳашаротидан ғўзани ҳимоялаш муҳимлиги, айни шу паллада бу ишлар бажарилмаса, кўзланган натижага эришиб бўлмаслиги вилоят ҳокими томонидан алоҳида қайд этилди.

Ғўза агротехникаси тадбирларини муддатида ва сифатли бажариш фермер учун жуда муҳим вазифа саналади. Пахта хомашёсини етиштиришда шу каби жиҳатларга алоҳида аҳамият қаратиш, кўчатлар орасини юмшатиб суғориш чораларини кўриш борасида ер эгалари ва туман мутасаддиларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жалб қилиш жадал суръатларда давом этмоқда. Ана шундай замонавий усуллардан бири бу ғўзани томчилатиб суғоришдир. “Жумагелди” фермер хўжалигида уш­бу замонавий технология яхши йўлга қўйилган бўлиб, у ҳозирнинг ўзидаёқ ижобий натижасини кўрсатяпти. ўўза кўчатлари бир хил текисда ўсиб, гуллай бошлаган.

Даладаги вазият билан танишган вилоят ҳокими ҳашаротларга қарши агротехник тадбирларни кечиктирмай бажариш лозимлиги, бунда кўчатларга зарар етказмайдиган воситалардан фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.

Олот туманидаги дала майдонларини кўздан кечирган ишчи гуруҳ аъзолари ғалладан бўшаган ерларга такрорий экинлар вақтида экил­ганлигини, ишлар бошқа ту­манларга нисбатан тезроқ амалга оширилаётганини эътироф этишди.

Ишчи гуруҳнинг кейинги манзили Қоракўл тумани бўлди. “Бобоқул Онда” ва ­“Фарангис” фермер хўжаликлари пахта майдонлари кўз­дан кечирилганда, ғўзанинг ривожланиши меъёрида давом этаётгани, ер эгалари барча агротехник тадбирларни кечиктир­май бажаргани натижасида ҳо­силнинг чўғи баланд бўлиши ҳақида сўз борди. Мазкур фермер хўжаликларининг тажрибасидан кенг фойдаланиш зарурлиги уқтирилди.

Қоракўл тумани кейинги йилларда нафақат қишлоқ хўжалиги, балки бошқа соҳаларда ҳам илғор туманлар қаторидан ўрин олганлигини вилоят ҳокими мамнуният билан қайд этди.

Туманнинг томчилатиб суғориш кенг қўлланилган “Ўткир Билолий” фермер хўжалигида 57 гектар майдонга серҳосил ғўза нави экилган. Ўтган йили давлат режасини юз тоннага ортиғи билан бажарган фермер бу йил ҳам юқори ҳосилдорликка умид қилмоқда. Вилоят ҳокими томчилатиб суғоришнинг афзалликлари ҳақида фермерларга кенгроқ тушунтириш лозимлиги хусусида туман ҳокимларига топшириқ берди. Мазкур технология қўлланилганда, сув, минерал ўғитлар, ишчи кучи тежалиши, ҳосилдорлик юқори бўлиши таъкидланди.

Жондор туманида бўлган ишчи гуруҳ аъзолари культивация ишларини белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда бажариш муҳимлигига эътиборни қаратдилар. Ғўзалар ривожланишдан ортда қолаётган далаларда зудлик би­лан агротехник тадбирларни амал­га ошириш ҳисобига кўзланган мақсадга эришиш мумкинлиги мутахассислар томонидан айтиб ўтилди.

“Жонибек Фарҳод” фермер хўжалигида ғўзани парваришлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Фермер 136 гектар пахта майдонининг 10 гектарига томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган. Хўжалик жамоаси кейинги йилдан барча майдонларни томчилатиб суғоришга ўтказишни режалаштирмоқда.

Ишлаб чиқаришда ўзига хос инновацион ёндашув, дея баҳоланган кластер тузилмаси бугун барча соҳаларга татбиқ этилмоқда. Ромитан туманида пахтачилик кластери иккинчи йилдирки, ривожланиб бормоқда. Ишчи гуруҳ унинг тасарруфидаги ерларда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Ўрганишлар жараёнида ижобий тажрибалар эътироф этилган ҳолда, жойларда ғўза ҳосилига турли зараркунанда ҳашаротлар зиён етказаётгани ва бу ҳосилга ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши айтиб ўтилди. Бу ҳолатнинг олдини олиш мақсадида ҳашаротларга қарши дори воситаларидан самарали фойдаланиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Ишчи гуруҳнинг кейинги манзили Қоровулбозор тумани бўлди. Эрта тонгдан “Темурбек шижоати замини” фермер хўжалиги далаларидаги ғўза парвариши билан танишган гуруҳ аъзолари пахта хом ашёсини етиштиришда эътиборли бўлиш, турли зараркунанда ҳашаротлардан ғўзани ҳимоялаш лозимлиги борасида ер соҳибига ўз тавсияларини беришди. Мазкур фермер хўжалиги аъзолари 27 гектар майдонга сербарака “Бухоро-6” чигит навини экишган. Улар бу йил 54 тонна пахта етиштириш йўлида меҳнат қилишяпти.

Тумандаги иккинчи манзил “Умар Шариф” фермер хўжалиги бўлди. 2019 йилги пахта ҳосили учун фермер 73,5 гектар майдонга чигит қадаган. Ишнинг кўзини билган деҳқон ўз вақтида ерга ишлов бераётгани боис бугун юқори ҳосилдорликка умид қилмоқда. Ишчи гуруҳ аъзолари ғўза парваришини яхши ташкил қилган фермернинг хизматларини юқори баҳолади. Мазкур хўжаликда ҳар гектардан 35-40 центнердан пахта ҳосили йиғиб олиш режалаштирилган.

Ишчи гуруҳ аъзолари туман биолабораторияси фаолияти билан ҳам танишиб, унинг тажрибасини кенг ёйиш ўзининг ижобий самарасини беришини айтиб ўтишди.

Туман пахта майдонларининг четларига полиз экинлари экилган бўлиб, бу деҳқончилик маданиятига тўлиқ амал қилинганлигидан дарак беради.

Ишчи гуруҳ Когон туманида ҳам бўлди. Дастлаб, “Баҳор Чанжи Текстил” масъулияти чекланган жамиятига қарашли пахта майдонлари кўздан кечирилди. Мазкур жамият далаларида Хитой тажрибаси асосида 10 гектар майдонга серҳосил “Порлоқ” нави экилиб, ғўза плёнка усулида парвариш қилиняпти. Ишчи кучи ва сувни тежайдиган бу усул илк бор синовдан ўтаётгани эътироф этилиб, гектаридан 75 центергача ҳосил олиш мумкинлиги қайд қилинди.

Туман далаларида механизатор ва сувчилар учун барча шароитлар яратилган.

Ишчи гуруҳ аъзолари ҳудудда етиштирилган полиз маҳсулотлари кўргазмасини кўздан кечиришди.

Шундан сўнг “Оққош бўрони замини” фермер хўжалиги дала майдонларида ўрганиш ишларини олиб борган гуруҳ аъзолари деҳқонларга культивация ишларини сифатли бажариш муҳим эканини таъкидлаб, кимёвий воситалардан зараркунандаларга қарши фойдаланишга масъулият билан ёндашиш кераклигини тушунтиришди.

Бухоро тумани вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасида бошқа ҳудудларга нисбатан анча яхши тажрибага эга ҳудуд сифатида эътироф этилади. Туман миришкор деҳ­қонлари ўз ишининг устаси сифатида танилганлар. Ишчи гуруҳ аъзолари туман ғўза майдонларининг умумий аҳволи билан танишар экан, ҳосилдорлик юқори бў­лишини қайд қилишди. Шу ўринда бир мисол. “Карим Қаҳҳор” фермер хўжалиги ўтган йили пахта ҳосилдорлигини 45 центнерга етказган. Фидокорлик ва омил­корлик кўрсатаётган ­зар­шуносларнинг бу ­йилги кўр­­саткичлари янада юқори бўлиши кутилмоқда.

Вилоят ҳокими барча туманларда ҳокимлар сектор раҳбарлари билан биргаликда далама-дала юриб, ғўза парвариши борасида ўрганишлар олиб бориши, ғўза ривожланишдан ортда қолган майдонларни тезлик билан аниқлаб, қолоқликни бартараф этишда амалий кўмак бериши лозимлиги борасида топшириқлар берди.

Икки кунлик ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ томонидан 23 минг гектарга яқин майдонлар аҳволи таҳлил қилинди. Ҳудудларда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати
Orqaga Chop Etish  89 |   10-07-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

20-07-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 10 ta

navigation