Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди
Ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди

Видеоселектор шаклида ўтказилган йиғилишни вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев бошқариб борди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва Қарорларининг мазмун-моҳияти ҳамда уларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалаларига бирма-бир эътибор қаратилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони талабларидан келиб чиқиб, белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди. 

Қайд этилишича, 2019 йил 1 май ҳолатида вилоятда 528 та умумтаълим мактабларида 311 431 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Шулардан 2 тасини нодавлат таълим муассасалари ташкил этади ва ушбу масканларга 80 дан ортиқ ўқувчилар илм-фан сирларини ўзлаштиришмоқда. Бундан ташқари, умумий ўрта таълим тизимида бошланғич касб-ҳунар таълими жорий этилган бўлиб, 38 турдаги ишчи касблар бўйича касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумтаълим мактабларида 88 та ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолият юритмоқда. Халқ таълими тизимида жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун 7 та мактаб-интернатида 1 997 нафар болалар тарбияланмоқда. Шунингдек, узоқ муддатли даволанишга муҳтож 554 нафар болалар уйда таълим олмоқда. Бухоро шаҳридаги 32-“Меҳрибонлик уйи”да 109 нафар етим ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тарбияланяпти. Таҳлилларга кўра, айни пайтда вилоятнинг Когон шаҳри ва Бухоро туманида таълим сифати нисбатан паст даражада сақланиб қолмоқда. Ромитан, Пешкў, Ғиждувон ва Шофиркон туманларида олий малакали ўқитувчилар сони кам. Ромитан туманида математика, физика, рус тили, инглиз тили, Пешкў туманида математика, рус тили, информатика, Қоракўл туманида рус тили ва инглиз тили, Ғиждувон туманида математика, информатика, рус тили, инглиз тили фанлари бўйича педагог кадрларга эҳтиёж мавжуд. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларининг 12 фоизини ўрта махсус маълумотли мутахассислар ташкил этмоқда. Вилоятдаги 55 та мактабларда ўқувчилар сони мактаб қувватидан ошиб кетган. 124 та мактабларнинг спорт заллари ва майдончаларидаги инвентарлар эскирган, 15 та мактабларда ўқув-лаборатория ускуналари, 49 тасида компьютер техникаси етишмайди. 61 та мактабларни қўшимча жиҳозлаш лозим, уларда ишлатилаётган жиҳозларнинг 50 фоизи маънан ва жисмонан эскирган. 158 та умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг соғлом овқатланиши учун ошхоналар ва буфетлар ташкил этиш керак. 

Шунингдек, электр, кўмир, совуқ ва иссиқ сув, газ таъминоти ва канализация билан боғлиқ инфратузилма муаммоларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан етарли эътибор қаратилмаяпти. 166 та умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш жоиз. 11 йиллик таълим тизимига ўтилиши муносабати билан 10 378 та қўшимча ўқувчи ўринларини яратиш керак. Мазкур ҳолатларнинг келгусида олдини олиш, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, ўқув-тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш мутасаддилар олдида турган энг асосий вазифалардан бири саналади. Шундан келиб чиқиб, вилоят ҳокими Ўктам Барноев Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига кўра, Халқаро миқёсда ўқувчиларни баҳолаш дастури рейтинги бўйича жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакати қаторига кириш учун вилоятда ҳам тизимли ишларни жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. Узлуксиз таълим тизими мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш, шунингдек, профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ўқитиш методикасини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш, халқ таълими соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий қилиш лозимлигини айтиб ўтди. Бухоро давлат университетидаги сиртқи таълим йўналишининг мутахассисликлари учун квоталар сонини кўпайтириш, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда махсус таълим дастурларини яратиш каби масалалар ҳам муҳокамалар марказида бўлди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан келиб чиқиб, фан-таълим йўналишида алоҳида салоҳиятга эга ўқувчиларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш борасидаги ишлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Фан олимпиадаларида Когон шаҳри, Бухоро, Вобкент, Когон, Олот, Пешку, Ромитан ва Шофиркон туманларидан ўқувчилар нисбатан кам иштирок этгани ва ушбу ҳудудлардан совриндорларни тарбиялашга эътибор берилмаётгани танқид остига олинди. Мазкур қарор ёшларни амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, илм-фанни ўзлаштиришга бўлган рағбатини ошириш, изланувчанлик ва яратувчанлик фаолиятига кенг жалб қилиш, жаҳон миқёсида Ватанимиз довруғини кенг таратган аждодларга муносиб авлодни тарбиялаш мақсадида қабул қилингани яна бир бор тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ҳам йиғилишда алоҳида кўриб чиқилди. Бугунги кунда вилоятда жами 505 та мактабгача таълим муассасалари фаолият юритаётгани, уларнинг 395 таси яъни 78,2 фоизи давлат, 1 таси идоравий ва 109 таси нодавлат муассасалари ҳиссасига тўғри келиши айтиб ўтилди. Вилоятдаги 3-7 ёшдаги 139 354 нафар болаларнинг 43 фоиздан ортиқроғи, яъни 61 009 нафари мактабгача таълим билан қамраб олинган. Қамров даражаси Когон, Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркон туманларида нисбатан пастлиги инобатга олиниб, бу йўналиш бўйича ҳам мутасаддилар қатъий огоҳлантирилди. Муассасаларни таъмирлаш, кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш долзарб вазифа эканлиги уқтирилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси ҳам кўриб чиқилди.

Бугунги кунда вилоятда жами 505 та мактабгача таълим муассасалари фаолият юритаётгани, уларнинг 395 таси яъни 78,2 фоизи давлат, 1 таси идоравий ва 109 таси нодавлат муассасалари ҳиссасига тўғри келиши айтиб ўтилди. Вилоятдаги 3-7 ёшдаги 139 354 нафар болаларнинг 43 фоиздан ортиқроғи, яъни 61 009 нафари мактабгача таълим билан қамраб олинган. Қамров даражаси Когон, Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркон туманларида нисбатан пастлиги инобатга олиниб, бу йўналиш бўйича ҳам мутасаддилар қатъий огоҳлантирилди. Муассасаларни таъмирлаш, кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш долзарб вазифа эканлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан келиб чиқиб, вилоятда жами 403 та, шундан 70 та стационар ва 333 та амбулатор йўналишда хусусий клиникалар фаолият юритаётгани, аммо давлат – хусусий шериклик бўйича ҳеч қандай лойиҳалар амалга оширилмагани юзсидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 апрелдаги “2019-2021 йилларда Республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги, 2019 йил 6 майдаги “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари, 2019 йил 10 апрелдаги “2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони юзасидан қилинган ишлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифаларга эътибор қаратилди. 

2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижроси доирасида қилиниши зарур бўлган вазифалар белгиланди. Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиш муҳимлиги қайд этилди. Вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати

Orqaga Chop Etish  108 |   14-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 85
  • Ko`rib chiqilmagan: 46
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

27-05-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 2 ta

navigation