Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Мурожаатлар қаноатлантирилмоқда
Мурожаатлар қаноатлантирилмоқда

     

      Халқимиз инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш сари дадил одимламоқда. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ушбу ғоянинг мустаҳкамлаб қўйилгани бу жараённи рўёбга чиқаришнинг ишончли кафолатидир. Бош Қомусимизнинг  35-моддасида белгиланганидек, ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.

      2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳрири эса фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

       Зеро, ушбу қонун ҳужжатларини амалиётга тўғри татбиқ этиш, жамиятимизда қонун устуворлиги, тартиб-интизом, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади.

      Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясида ташкил этилган “1144”рақамли  “Ишонч телефони” халқ билан доимий мулоқот қилиши, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида холислик тамойиллари асосида кўриб чиқилишида уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялашда муҳим ўрин тутмоқда. Аммо, иш жараёнида шундай ҳолатлар ҳам бўладики, истеъмолчиларнинг мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилмаганлиги кузатилмокда. Масалан:

    - Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаронинг уй телефонига “Wi-Fi” интернет уланганлиги, 2019 йил 22 март кунидан буён интернети ишламаётганлиги, “1084” қисқа рақамига 22 март куни ариза берганлиги, аммо 27 март кунига қадар интернет носозликни бартараф этилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам фуқаро 22-24-27 март кунлари “Ўзбектелеком”АКнинг “1084” рақамига интернетдаги носозлик юзасидан мурожаат қилганлиги, носозликни бартараф қилиш учун 2019 йил 29 мартга қадар техник ходим келмаганлиги аниқланди. Носозлик 2019 йил 29 март куни Давлат инспекциясининг Бухоро вилояти ҳудудий инспекцияси аралашувидан кейин назорат муддатидан кечиктириб тузатилди. Бухоро шаҳарида яшовчи яна бир фуқаро уй телефони 4 ойдан буён ишламаётганлиги, бу масалада Бухоро шаҳар АТСга бир неча маротаба ариза билан мурожаат қилган бўлсада, аризаси ижобий ҳал этилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилганда, мурожаатчи 2019 йилнинг 27 март куни “Ўзбектелеком”АКнинг “1086” таъмирлаш бюросига уй телефон ишламаётганлиги тўғрисида буюртма берганлиги, носозлик бартараф этилмаганлиги учун 28 март куни қайта мурожаат қилган. Носозлик 2019 йил 29 март куни Давлат инспекциясининг Бухоро вилояти ҳудудий инспекцияси аралашувидан кейин назорат муддатидан кечиктириб тузатиб берилди ва натижада ушбу мурожаатлар корхона айби билан содир этилган деб топилди.

        Шунингдек, Қоракўл туманида яшовчи фуқаро Қоракўл туман почтаси томонидан 2 ойлик алимент беришмагани, алимент пулини олишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганилганда алимент пуллари Қоракўл почта алоқаси боғламасига 2019 йилнинг 7 февралида тақдим этилган бўлсада, ходимларининг ўз ишига маъсулиятсизлиги, пул ўтказмалари кўчирилиши ва тўланиши назорат қилинмаганлиги натижасида 15 кун кечиктириб ўрганиш кунигача етказилмаган.

       Жондор тумани фуқароси  Хитой давлатидан почта алоқа бўлими орқали буюртма келиши кераклиги, лекин Жондор туман почта алоқа боғламасига буюртмаси етиб келмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати , ўрганилганда мурожаатчи номига юборилган RB703657529SG-рақамли халқаро майда пакет Жондор почта алоқаси боғламасига етиб келгани ва почта алоқа бўлими адресатга етказиш учун 22-шакл хабарнома юбормасдан 2019 йил 6 март  ўрганиш кунигача почта алоқа бўлимида сабабсиз сақланганлиги натижасида мурожаатчиларнинг асосли шикоятини келиб чиқишига сабаб бўлганлиги аниқланди. Ушбу мурожаатлар жойида ҳал этилиб, мурожаатчиларнинг мурожаатлари қаноатлантирилиб берилди.  

    Аҳолини ўйлантираётган масалалар, сарсону оворагарчиликларга сабаб бўлаётган муаммоларга ечим топилаётганлиги қувонарли ҳолат албатта. Шундай экан, барчамизга билдирилаётган ишончни суистеъмол қилмайлик. Яхшиликка яхшилик билан жавоб қайтаришни ўрганайлик.

Ўзбекистон Республикаси  ахборотлаштириш ва

телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича

давлат инспекциясининг  Бухоро вилояти

ҳудудий инспекцияси инспектори 

Б.Латипов

Orqaga Chop Etish  274 |   11-04-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 84
  • Ko`rib chiqilmagan: 45
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

23-04-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 7 ta

navigation