Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Бухоро давлат университетида туризм таълими ва тадқиқотлари маркази очилди!
Бухоро давлат университетида туризм таълими ва тадқиқотлари маркази очилди!

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Бухоро давлат университетида Япониянинг Вакаяма университети, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда Ўзбек-япон маркази ҳамкорлигида “БухДУ-Вакаяма туризм таълими ва тадқиқотлари маркази” очилиши маросими бўлиб ўтди.

БухДУ ва Вакаяма университети ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари жорий йилнинг 16 апрель куни имзоланган ўзаро шартнома доирасида олиб борилмоқда.

Вакаяма университети Туризм факультети ўз бакалавриат дастурлари учун Бутунжаҳон туризм ташкилоти UNWTOнинг TedQual сертификатини қўлга киритган бўлиб, туризм йўналишида бундай сертификатга эга бўлган биринчи ва ягона япон университетидир. Факультет ҳузурида "Туризм тадқиқотлари маркази" фаолият кўрсатади. Айни пайтгача мазкур университетдан БухДУга бир неча маротаба профессор-ўқитувчилар илмий маърузалар ўқиш учун ташриф буюришган.

Мавжуд илмий ва таълим соҳасидаги алоқаларни кучайтириш мақсадида ҳамда республикамизда олий таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга мос равишда, иккала томон "БухДУ-Вакаяма туризм таълими ва тадқиқотлари маркази" ташкил қилиш борасида келишиб олишган эди.

Марказнинг асосий вазифалари ўзаро ҳамкорликда туризм соҳасида тадқиқотлар олиб бориш билан бир қаторда янги ўқув адабиётлари тайёрлаш, илмий-услубий йўналишларда қўшма лойиҳалар, бакалавриат ва магистратурада қўшма ўқув дастурларини амалга оширишдир.

Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлашда ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Эл-юрт умиди" жамғармаси ҳамда Ўзбек-япон марказининг Бухоро филиали яқиндан кўмак беришади. “Эл-юрт умиди” жамғармаси Япониядан профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчиларни таклиф қилиш, БухДУ вакилларини Вакаяма ва бошқа етакчи япон университетларига малака оширишга юбориш, замонавий ўқув адабиётлари билан таъминлашда ёрдам кўрсатади. Ўзбек-япон маркази Бухоро филиали туризм учун япон тили ва маданияти курсларини ташкил этади.

Марказ ихтиёрига ажратилган хоналар БухДУ иштирок этган Европа Комиссиясининг Темпус ва Эрасмус+ дастурлари доирасида таълим сифатини ошириш мақсадида олиб келинган энг замонавий техник жиҳозлар билан таъминланган.

Очилиш маросимида Бухоро вилояти ва шаҳри ҳокимлиги, вилоятдаги олий таълим муассаслари, “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Ўзбекистон-Япония маркази, вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.  Маросим доирасида марказ фаолиятига тегишли ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Марказда  яқин ойлар ичида 10 дан ортиқ дарслик ва қўлланмалар ҳамкорликда тайёрланиши, БухДУ ва Вакаяма университети "Туризм" бакалавриат ва магистратура таълим йўналишлари ўқув дастурлари асосида ягона дастур ишлаб чиқилиши, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, мазкур дастур асосида талабалар қабул қилиниши режалаштирилган. Мазкур масалалар 2019 йилнинг март ойида БухДУ делегациясининг Японияга ташрифи доирасида якунига етказилади.

 

Orqaga Chop Etish  208 |   22-11-2018




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 68
  • Ko`rib chiqilmagan: 29
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

18-12-2018
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 6 ta

navigation