Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Бухоро “Сайлов қонунчилигини такомиллаштириш ва демократик сайловлар: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзусидаги халқаро конференцияга мезбонлик қилади!
Бухоро “Сайлов қонунчилигини такомиллаштириш ва демократик сайловлар: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзусидаги халқаро конференцияга мезбонлик қилади!

2018 йил 16-17 ноябрь кунлари Бухоро шаҳрида “Сайлов қонунчилигини такомиллаштириш ва демократик сайловлар: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.

Халқаро конференция Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ташаббуси билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамда Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Конференцияни ташкил этишда Олий Мажлис палаталари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳам иштирок этмоқда.

Мазкур конференциядан кўзланган мақсад халқаро ва хорижий экспертлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳаси, шунингдек сайлов жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.

Конференция ишида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Венециан комиссияси,  Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси, БМТ Котибияти ҳузуридаги Сиёсий масалалар бўйича департаментнинг сайловлар ўтказишга  кўмаклашиш бўлими ва бошқа шу каби халқаро институтларнинг вакиллари қатнашиши кутилмоқда.

Ушбу тадбирни ёритиш мақсадида оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳам жалб қилинади.

Халқаро конференция якунида миллий сайлов қонунчилигини янада такомиллаштириш ва демократик сайловларни ўтказиш бўйича таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилади.

Orqaga Chop Etish  419 |   14-11-2018




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 84
  • Ko`rib chiqilmagan: 45
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

23-04-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 1 ta

navigation