Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Matbuot anjumanlari /  "Buxoro shahri kuni" va "Buxoro hunarmandlari" festivallari oldidan matbuot anjumani tashkil etildi (18.10.2018)
"Buxoro shahri kuni" va "Buxoro hunarmandlari" festivallari oldidan matbuot anjumani tashkil etildi (18.10.2018)

Қадим шарқ маънавий цивилизациясининг қадим бешикларидан бири кўҳна ва боқий Бухоро мана 25 асрдирки бутун дунёни ўзига сеҳрлаб, мафтун этиб келмоқда.

Ўз вақтида “Шариф” сўзи билан улуғланиб, илм ва маърифат устуни, дину диёнат қуббаси сифатида эътироф этилган Бухоро ҳақиқатдан ҳам ўзининг бой тарихи, пиру кубаролари, олим ва фузалолари, шоир ва ижодкорлари, муҳташам обидалари, юксак илмий муҳит ва тарбияси билан жаҳон олами ҳайратига сабаб бўлиб келмоқда.

Шу боис жорий йилнинг 20 октябрь куни ўтказиладиган Бухоро шаҳар куни нафақат қадим кент аҳли, балки муқаддас шаҳарга бефарқ бўлмаган ислом олами вакиллари, биродарлашган шаҳарлар аҳолисини ҳам қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Бугун мазкур фестиваль бошланишидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида сўзга чиққан Бухоро шаҳри ҳокими Карим Камолов ва вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Носиров томонидан ана шу жиҳатлар алоҳида таъкидланди. Қайд этилишича, “Шаҳар куни” доирасида фольклор ансамблларининг чиқишлари, миллий ҳунармандчилик маҳорат мактаблари намойиши, шаҳардаги корхоналар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси билан биргаликда, халқаро илмий-амалий конференция, “Мен Бухорони севаман” шиори остидаги марафон, “Бухоро-шарқ гавҳари” шиори остида фото ва видеороликлар, “Энг намунали кўча”, “Бухоронинг шохона таоми”, “Бухоро менинг қаламимда”, “Энг яхши архитектор”, “Энг яхши туристик ташкилот”, “Энг яхши меҳмонхона” кўрик-танловлари ўтказилиши белгиланган.

Шунингдек анжуман давомида журналистлар маърузачилардан нафақат фестивал, балки Бухоро шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва шаҳарнинг келгуси режалари хусусида ҳам ўз саволларига жавоб олишди.

Orqaga Chop Etish  30 |   05-12-2018




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 68
  • Ko`rib chiqilmagan: 29
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

18-12-2018
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 10 ta

navigation