Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Оқсоқоллар сайлови юқори савияда ўтади
Оқсоқоллар сайлови юқори савияда ўтади

Ўзбекистон  Республикаси  Олий  Мажлиси  Сенатининг  2018  йил  27  сентябрдаги  “Фуқаролар  йиғинлари  раиси  (оқсоқоли)  сайлови  тўғрисида”ги  Ўзбекистон  Республикаси Қонуни ҳақидаги СҚ-325-III-сонли  қарори  билан  тасдиқланган  тадбирлар  режаси  мувофиқ жорий йилнинг 12 февраль санасида Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказининг йиғинлар залида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят, туман(шаҳар) кенгашлари ходимлари ҳамда вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари учун  “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини самарали ташкил  этиш ва ўтказиш йўллари” мавзусида   семинар ташкил этилди.

Вилоят маҳаллалар кенгаши, вилоят телерадиоканали ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан бирга ташкил этилган семинарда туман (шаҳар)ларнинг 50 нафарга яқин оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати М.Тўхтаева,  вилоят маҳаллалар кенгаши бошқарув раиси А.Ғуломов, вилоят телерадиоканали раиси Ф.Аминовлар сўзга чиқди.

Таъкидландики, “Фуқаролар  йиғинлари  раиси  (оқсоқоли)  сайлови  тўғрисида”ги Ўзбекистон  Республикаси  Қонуни сайлов жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, Қонун билан маҳалла раисининг ваколат муддати икки ярим йилдан 3 йилгача узайтирилди. Шунингдек, сайловларда кўпроқ фуқароларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида ҳовлилар, уйлар, кўчалардан ҳамда қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллалардан фуқароларнинг минимал нормаси фоизи белгиланди. Жумладан, фуқаролар вакиллигининг минимал нормаси сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 12 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Эндиликда, фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин билдиришларига таъсир этиш имкониятини қолдирмаслик мақсадида фуқаролар йиғини раиси(оқсоқоли) сайловларида яширин овоз бериш тизими ўрнатилди.

Шунингдек, семинарда мазкур Қонунда кўрсатилган бошқа моддалар тўғрисида ҳам батафсил тушунтириш бериб ўтилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар Қонун юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.   

Orqaga Chop Etish  269 |   13-02-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 84
  • Ko`rib chiqilmagan: 45
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

23-04-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 3 ta

navigation