Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Бухорода қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сони 2 205 тага кўпайиб, 4 640 тага етади
Бухорода қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сони 2 205 тага кўпайиб, 4 640 тага етади

Қарийб бир йил муқаддам, 2018 йил 29 июнда “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида” Президент фармони қабул қилинган эди. Мазкур концепция амалда татбиқ этилиши натижасида биргина Бухоро вилоятида жорий йилнинг биринчи ярмида давлат бюджетига 2 триллион 129 миллиард сўм ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 баробар кўп маблағ тушди. Прогноз 13 фоиз ортиғи билан бажарилгани ҳисобига, маҳаллий бюджет ихтиёрида қўшимча 221 миллиард сўм маблағ қолдирилди. Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ва ижтимоий тўловлар ставкаси кескин камайтирилгани натижасида 33 минг 200 дан зиёд яширин иш ўринлари легаллаштирилди. Таъкидлаш лозимки, Президентимиз томонидан жорий йил 27 июнда имзоланган “Солиқ ва божхона имтиёзларини берилишини янада тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сонли фармони ҳам мамлакатимиз инвестициявий муҳитини янада яхшилашга, адолатли рақобат муҳитини яратишга қаратилган энг муҳим ҳужжатлардан бири бўлди. Қисқача айтганда,бу янги солиқ ислоҳотларининг ўта муҳим иккинчи босқичидир. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур фармон қабул қилингандан сўнг вилоятда мавжуд 2 054 та қўшилган қиймат солиқ тўловчилари сони 2 205 тага кўпайиб, 4 640 тага етиши ва бунинг натижасида йил охирига қадар қўшимча 72,6 млрд.сўм ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) қўшимча ундирилиши кутилмоқда. Кези келганда айтиб ўтиш керак, мазкур Фармонга мувофиқ, шу пайтгача қўлланилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар 2019 йил 1 октябрдан бошлаб бекор қилинади. Бундан асосий мақсад – ички бозорда барча тадбиркорлар учун бир хил шароит яратиш, соғлом рақобат муҳитини шакллантиришдир. Вилоятда ушбу ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорларга чуқур тушунтириш бўйича тузилган Ишчи гуруҳи жойларда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтадиган тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари билан учрашиб, уларга солиқ мажбуриятини тўлиқ бажаришда ҳамда уларнинг бухгалтериясини юритишга амалий ёрдам беришни бошлаб юбордилар. Албатта бу борада уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳам эътибордан четда қолмаяпти.

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 августдан бошлаб:

- Ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиши мумкин.Ҳозирда вилоятда ихтиёрий равишда ҚҚС тўлашга ўтиши мумкин бўлган фермер хўжаликлар сони 3055 тани ташкил этади. Маълумот учун. Бухоро тумани мисолида кўрадиган бўлсак, туманда 1145 та фермер хўжалиги мавжуд. Вилоят давлат солиқ идоралари ходимлари ушбу фермер хўжаликлари раҳбарлари ва бухгалтерлари билан уларнинг иш жойига борган ҳолда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтишнинг тартиби ва афзалликларини тушунтирмоқдалар.Ушбу янгиликларни барча аҳоли қатламига етказиш, хусусан мамлакатимизда ислоҳотларни аҳолига тўлиқ етказиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 5 июль куни биринчи ярим йилликда давлат бюджетига тушумлар натижадорлигини таҳлил қилиш ва янги вазифаларни белгилаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухорода вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳамда барча сектор раҳбарлари иштирокида жойларда аҳоли билан учрашувлар ташкил этилмоқда. Яқинда Ишчи гуруҳи томонидан Вобкент, Шофиркон ва Ғиждувон туманларида фермерлар, тадбиркорлик субъектлари ва туман аҳолиси билан ана шундай учрашув ташкил этилди.

Ушбу мулоқотларда солиқ ислоҳотларидаги янгиликлар ва энергия ресурслари тарифлари ўзгаришининг мазмун-моҳиятини тушунтирилди. Тадбирда тариф ислоҳотлари халққа енгил бўлиши учун энг кам иш ҳақини ҳам ошириш режалаштирилгани таъкидланди. Янгиликлардан яна бири йил давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар хизмат ҳақи суммасидан 25 фоиз ставкада ягона солиқ тўловини тўлашга ўтади.

Вилоятда тушуми 100 млн.сўмдан бир миллиард сўмгача бўлган 61 нафар телекоммуникация операторлари (провайдерлари) 25% ягона солиқ тўлови тўлашга ўтади ва 1,1 млрд.сўм маблағ корхона ихтиёрига қолмоқда.(илгари улар оборотдан 4% ставкада ягона солиқ тўлови тўлар эди). Эътиборлиси, янги тартиб билан телекоммуникация операторлари (провайдерлари) ихтиёрида қўшимча маблағлар қолади. Мисол учун: Якка тартибдаги тадбиркор Ҳайдарова Лола 2019 йил 1 чорак давомида 173,7 млн.сўмлик тўловларни абонентлардан қабул қилиб, UZPAYNETгакўчириб берган. Бунинг эвазига, шартномага мувофиқ 2,5% миқдорида 4,3 млн.сўм хизмат ҳақи олган. Фармон қабул қилинмасдан олдин ушбу тадбиркор 173,7 млн. сўм 4% ёки 6,9 млн.сўм (2,6 млн.сўм зарар) ягона солиқ тўлови тўлашга мажбур эди. Эндиликда, 4,3 млн.сўм мукофот суммасидан 1,1 млн.сўм ягона солиқ тўлови тўлайди ва корхона ихтиёрида 5,8 млн.сўм маблағ қолади.

Фармонга мувофиқ 2019 йил 1 октябрдан бошлаб,

- Бензин, дизель ёқилғиси ва газни ёқилғи қуйиш станциялари орқали охирги истеъмолчиларига сотадиган юридик шахслар, ушбу товарларни сотишдан тушумнинг миқдоридан қатъий назар, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланади. Вилоятда ягона солиқ тўлови тўлаб келаётган 100 та АЁҚШ(товар обороти 6,7 млрд.сўм) 1 октябрдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтиши натижасида 500 млн.сўмга яқин қўшимча ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) тушиши кутилмоқда. Шу ўринда агар барча ёқилғи қуйиш шохобчалари ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) тўлашга ўтса ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) товар нархини ичида бўлганлиги учун бензин нархини ошишига олиб келмайдими, деган ҳақли савол юзага келиши табиий. Келинг ушбу жараённи “Тимур Искандарий” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси мисолида кўрадиган бўлсак, жамият 2019 йилнинг январ-март ойлари давомида 36640 литр бензинни истеъмолчиларга сотган ва реализация миқдори 146,5 млн.сўмни, акциз солиғи 10,4 млн. сўмни, маҳсулот таннархи 122,6 млн.сўмни, савдо устамаси 13,5 млн.сўмни, ягона солиқ тўлови 5,5 млн. сўмни, соф фойдаси 7,9 млн. сўмни ташкил қилган. Мазкур АЁҚШ қўшилган қиймат солиғига ўтгандан сўнг, мазкур оборот учун акциз солиғи 10,4 млн.сўмни (ўзгармаган), маҳсулот таннархи 102,1 млн.сўмни, савдо устамаси 11,2 млн сўмни, қўшилган қиймат солиғи 3,6 млн.сўмни ташкил қилган ҳолда, соф фойдаси 9,8 млн.сўмни ташкил қилади. Юқоридаги мисолдан кўриш мумкинки, савдо устамаси камайган бўлсада, солиқлар миқдори 1 чорак учун 1,9 млн.сўмга камайиб, соф фойда миқдори 1,9 млн.сўмга ошганлигини кўриш мумкин. Шунингдек, товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари, товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан тушум миқдоридан қатъи назар, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар. Бунда товарларни биринчи марта импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари импорт шартномаси тузилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида ҳисобга туриши шарт. Қўшилган қиймат солиғининг тўлақонли занжирини яратиш ва барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни таъминлаш мақсадида:

- 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан белгиланган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади.

- 2019 йил январь ойидан сентябрь ойигача 1 миллиард сўмдан ортиқ пул айланмаси (тушуми)га эга бўлган ёки 50 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига эга бўлган ягона ер солиғи тўловчилари қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар ва белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишлари шартлиги белгиланди. Вилоятда ушбу ўзгаришларни аҳоли ва тадбиркорларга чуқур тушунтириш мақсадида давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан вилоят телевидениеси орқали “Очиқ мулоқот”лар ташкил этилиб, тўғридан-тўғри солиқ тўловчиларнинг мазкур йўналишдаги муаммо ва камчиликларини бартараф этишга ҳам эътибор қаратилмоқда.

Шерзод Ашуров,
вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

Orqaga Chop Etish  111 |   11-07-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

20-07-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 7 ta

navigation