Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Давлат хизматларини кўрсатиш такомиллашмоқда
Давлат хизматларини кўрсатиш такомиллашмоқда

Вилоятдаги давлат хизматлари марказлари томонидан ҳозирги кунда жами 100 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, Бухоро вилоятидаги Давлат хизматлари марказларига 2018 йилда жами 302 000 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинган. Бу эса давлат хизматлари юзасидан мурожаатларнинг 2017 йилда 34 баробарга ошганлигини кўрсатади.

Тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган давлат хизматлари бўйича таҳлилий маълумотларга қарайдиган бўлсак, Давлат хизматлари марказларида жорий йил 5 ойи давомида 9 376 та тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан, 5 587 та якка тартибдаги тадбиркор, 3 789 таси юридик шахслардир.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан асосан, 20 kVt дан юқори бўлган электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш (419 та), алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси олиш (260 та), умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси олиш (257 та), дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш (131 та) каби давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳам юртдошларимизнинг тадбиркорлик ташаббусларига қанот бағишлагани рост. Мазкур йўналишда бир мунча мураккаб бўлган ҳужжатлаштириш жараёнлари бугунги кунда анча соддалаштирилди. Натижада вилоятимизда оилавий уй меҳмонхоналари сони сезиларли даражада ошди. Бунда ҳам давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда.  

 

 Яна бир муҳим факт. Вазирлар Маҳкамасининг  жорий йил 7 июндаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги  қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда таъкидланишича, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентлар давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши белгиланган. Демак, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш ҳужжатлари босқичма-босқич давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиниш тартиби жорий қилинадиган бўлса, бу ўқишга киришни хоҳловчиларнинг ҳам вақтини, ҳам нақдини тежалишига замин яратиши билан бир қаторда ортиқча оворагарчиликларнинг олди олинишини таъминлайди.

Жобир Камолов,
Давлат хизматлари агентлиги
Бухоро вилояти бошқармаси масъул ходими
Orqaga Chop Etish  207 |   13-06-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

20-07-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 10 ta

navigation