Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Партиянинг адолатчи аёли аниқланди
Партиянинг адолатчи аёли аниқланди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан партиянинг “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик танловининг вилоят босқичи ташкил этилди. Унда партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлар, фаоллар ҳамда туман ва шаҳарда ғолибликни қўлга киритган ташаббускор аёллар иштирок этишди.

Хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрнини янада ошириш, аёлларни ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий-ахлоқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг мавқеъларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш мақсадида ташкил этилган танловда фаол аёллар ўзларининг сиёсий билими, ташаббуси, эркин ижодкорлигини намоён этишди.

Албатта, вилоят босқичи кунига қадар туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ташкил этилган тадбирда жами 45 нафар иштирокчи қатнашди. Энг фаол ва ташаббускор аёллар эса вилоят босқичида иштирок этиб, ўз иқтидорини кўрсатди.

Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчининг чиқишини талабчанлик ҳамда эътибор билан баҳолашди, учинчи ўринга Бухоро енгил саноат ва педагогика касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Ойгул Халлоқовани, иккинчи ўринга эса Қоровулбозор туман архив бўлими раҳбари Насиба Исмоиловаларни лойиқ кўришди. Танловнинг вилоят босқичига биринчиликни қўлга киритиб, республика босқичига қатнашиш ҳуқуқига Вобкент туманидаги 2-мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Меҳринисо Муҳаммадиева муносиб дея топилди.

Танловда иштирокчилар номинациялар бўйича ҳам тақдирланишди, партия вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиқ, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Моҳигул Абдуллаева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби 

Orqaga Chop Etish  537 |   11-02-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

22-07-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 6 ta

navigation