Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Асосий мақсадимиз – давлат солиқ хизмати ходимларида ватанпарварлик ҳисларини ошириш орқали солиқ маданияти тушунчаларини солиқ тўловчиларга сингдиришдир!
Асосий мақсадимиз – давлат солиқ хизмати ходимларида ватанпарварлик ҳисларини ошириш орқали солиқ маданияти тушунчаларини солиқ тўловчиларга сингдиришдир!

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2018 йил фаолияти сарҳисоби, 2019 йил солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгаришлардан келиб чиқиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишларга бағишланган навбатдаги Кенгаш йиғилишида ана шу ҳақда сўз борди.

Шунингдек, йиғилишда Солиқ органлари 2019 йилда солиқ тўловчиларга солиқларни ўз вақтида тўлаш борасида тўғри йўналиш бериш, хусусан, олдингидан фарқли ўлароқ, тадбиркорларга солиқ қонунчилиги талабларини тўғри бажариш, солиқ ҳисоботларини тўғри юритиш ва мажбуриятларини тўлақонли бажаришларида яқиндан кўмакчи бўлишни мақсад қилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси, Давлат солиқ қўмитаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят прокуратураси масъул ходимлари иштирок этган тадбирда солиқ тўловчиларимиз солиқдан қочиш эмас, уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлиши кераклиги, сабаби 2019 йилдан бошлаб жорий этилаётган янги солиқ концепциясининг энг асосий ғояси солиқ юкини камайтириш, содда ва барқарор солиқ тизимини қўллашни кўзда тутиши, шу орқали иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш, тадбиркор ва инвесторлар учун ҳар томонлама қулай муҳит яратишга эришиш мумкинлиги борасида йиғилганларга тушунчалар бериб ўтилди.

Бироқ сир эмаски, солиқ ставкалари пасайтирилиши ёки айрим солиқлар бекор қилиниши билан бюджетга тушадиган маблағ албатта камаяди. Буни самарали солиқ маъмуриятчилиги орқали бартараф этиш ва бюджет барқарорлигини таъминлаш мумкин. Бунда дастлабки қадам,  2019 йил 1 январдан бошлаб, ходимлар сонидан қатъи назар, товар айланмаси 1 миллиард сўмдан юқори бўлиб, умумбелгиланган солиқ тўловига ўтадиган вилоятимиздаги 1450 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларнинг ҳар-бирига амалий ёрдам бериш мақсадида масъул ходимлар бириктирилди.
Бугунги тадбирда вилоят давлат солиқ хизмати органлари ходимлари олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, энг аввало уларнинг ўзлари солиқ қонунчилигидаги янгиликларни пухта ўрганишларига эътибор қаратиб, малакали мутахассислар ёрдамида уларга – қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ҳисоботларни тақдим этиш ҳамда бюджет билан ўзаро муносабатлар кенг тушунтириб берилди. Шунингдек, тадбирда:

– юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби,

– юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича 2019 йил 1 январдан киритилаётган ўзгаришлар,

– юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби,

– юридик шахслар томонидан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби,

– жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби,

– якка тартибдаги тадбиркорлик, юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорик ва ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорларни солиққа тортиш тартиби ҳамда,

– кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ва жисмоний шахслар учун даромад солиғини ҳисоблаш тартиби юзасидан амалий машғулотлар ўтказилди.

Алатта, ушбу машғулотлар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари учун уларни келгуси иш фаолиятидаги қўллашларида муҳим ва аҳамиятлидир.

Мазкур тадбир солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгаришлар борасида кенг жамоатчиликни хабардор этиш, аҳоли ўртасида солиқ маданиятини тарғиб қилиш ва бу борада шахсий хизмат ходимларининг хизмат бурчлари ва вазифаларини бажаришда профессионал ёндашишлари лозимлигини тушунтиришга қаратилгани билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Тадбир сўнгида ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб касбдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ давлат солиқ хизмати ходимлари вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан муносиб тақдирланди. 

Алишер Очилов

Orqaga Chop Etish  127 |   07-01-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 69
  • Ko`rib chiqilmagan: 30
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

22-01-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 1 ta

navigation