Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Жондор туманида 2019 йилги солиқ ислоҳотларини амалда тадбиқ этиш бўйича йиғилиш ўтказилди
Жондор туманида 2019 йилги солиқ ислоҳотларини амалда тадбиқ этиш бўйича йиғилиш ўтказилди

 

 

Бухорода вилоят ҳокимлиги, прокуратураси ҳамда давлат солиқ бошқармаси томонидан 2019 йилги солиқ ислоҳотларини амалда тадбиқ этиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жойларда Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишлаб ўтказилаётган семинар-тренинглар ана шу мақсадга қаратилган.

Мазкур учрашувларда йиғилганларга умумбелгиланган солиқ тўловига ўтиш ва қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш тартиби аниқ мисоллар асосида тушунтириб берилмоқда.

Таъкидлаш лозим, жойларда солиқ ислоҳотларини амалда тадбиқ этишга қаратилган учрашувларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва айни пайтда фаолият юритиб келаётган корхоналарни янада ривожлантириш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Албатта бу ишларни сифатли ва самарали амалга ошириш учун вилоятнинг иқтисодий комплекси масъул ходимлари сафарбар этилган.

Куни-кеча вилоят ҳокими Ў.Барноев раислигида Жондор туманида  2019 йилги солиқ ислоҳотларини амалда тадбиқ этиш бўйича мазкур туман мисолида тақдимот бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ва туман ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органлари масъул ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда умумбелгиланган солиқ тўловига ўтган мазкур корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва фаолиятларини кенгайтиришга амалий ёрдам бериш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, Жондор тумани мисолида раҳбар ходимларга барча йўналишларда солиқ тушумларини тўлиқ тушушини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.  

Жумладан, барча тадбиркорлик субъектлари эгалигидаги ер ва мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиб, ҳақиқий солиққа тортиладиган базани аниқлаш, самарасиз фойдаланилаётган бино ва иншоотлардан оқилона фойдаланиш, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган бино, иншоотларига  идоралараро комиссиясининг хулосалари асосида таъсирчан солиқ механизми қўллаш, янги тартибга асосан ягона солиқ тўловига ўтадиган 100 миллон сўмдан 1 миллиард сўмгача товар айланмаларини амалга оширган якка  тадбиркорларга нақд пул тушумини ўз вақтида банк кассаларига топширилишини тушунтириш ва заруратдан келиб чиқиб, нақд пул маблағларини банклардан олишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан масъул ходимларга топшириқлар берилди.

 Тадбирда солиқ ҳисоботларида ишчилар сонини яшириб, келаётган қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт ҳамда бошқа корхоналарда тушунтириш ишларини олиб борган ҳолда ишчи хизматчиларга “конверт” усулида ойлик иш ҳақи берилиши ҳамда норасмий равишда мол-мулкини ижарага бериб, солиқдан қочишга уриниш ҳолатларини олдини олиш юзасидан тизимли ишлар олиб бориш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Танқидий-таҳлилий шаклда олиб борилган йиғилишда эндиликда эскича услубда ишлаб бўлмаслиги, солиқ солиш объектларини тўлиқ солиққа тортилишини таъминлаш учун давлат идоралари ходимлари ҳар бир тадбиркорга фаолиятлари юзасидан келгусида амалга ошириши лозим бўлган вазифалар ва мажбуриятларини тушунтириши ва ушбу йўналишда уларга яқин кўмакчи бўлиши кераклиги таъкидланди.

Вилоят ҳокими йиғилиш якунида бюджет кўрсаткичлари бўйича белгиланган режа кўрсаткичларини таъминлаш бўйича туман ҳокимлари ва мутасадди раҳбарларига Жондор тумани мисолида солиқ базасини тўлиқ қамраб олиш юзасидан тегишли топшириқлар берди.

 

Б.Файзиев,

Бухоро вилоят ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва

ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи

Orqaga Chop Etish  489 |   12-01-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

19-07-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 3 ta

navigation