Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси кўчмас мулкни ижарага берувчи шахсларга кўмак беради
Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси кўчмас мулкни ижарага берувчи шахсларга кўмак беради

Хабарингиз бор, 2019 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилиниб, ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби ўрнатилди.

Шартномани ҳисобга қўйиш учун давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳеч қандай ҳақ олинмайди.

Эслатиб ўтамиз, ижара шартномалари жисмоний шахснинг доимий яшаш, юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтган жойидаги давлат солиқ инспекциясида ҳисобга қўйилади.

Фуқароларимизга давлат солиқ инспекциясига ташриф буюрмасдан ҳам ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш имконияти яратилган. Яъни, улар Давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz электрон солиқ хизматлари порталидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига жойлаштирилган “Ижара шартномаларини ҳисобга олиш” интерактив хизмати орқали хам ижара шартномаларини ҳисобга қўйишлари мумкин. Ушбу хизмат туну кун фаолият юритади. Сиз учун яна бир қулайлик. Бухоро вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари вилоятимиздаги ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида икки томонлама шартнома тузилиши ва уни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилишида яъни, ҳудудларда тадбиркорлар ва фуқаролар билан ўтказилаётган учрашувлар пайтида ҳам ушбу йўналишда ёрдам беришларини билдирамиз.

Ўзингизни қизиқтирган саволларга Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасининг    (065-221-26-35) телефон рақами орқали ҳам маълумот олишингиз мумкин.

Унутманг! Давлат солиқ хизмати органлари инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкоридир.

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси

Orqaga Chop Etish  287 |   18-01-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 84
  • Ko`rib chiqilmagan: 45
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

23-04-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 7 ta

navigation