Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  "Ички ишлар ходимлари куни" кенг нишонланди
"Ички ишлар ходимлари куни" кенг нишонланди

“25 октябр – Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан Бухоро вилояти ИИБ тизимида хизмат олиб борувчи ходимлар учун “Ёшлар маркази”да маданий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда соҳада жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ ходимлар махсус унвон, кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғи подполковник Сойибов Ўктамжон Ёриевич “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

Бухоро вилояти ҳокими томонидан вилоят Ички ишлар бошқармасига 50 та компьютер жамланмаси ва 10 дона факс аппарати байрам совғаси сифатида топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Бухоро вилояти ИИБ ҲПБ бошлиғи майор Болтаев Жонибек Ҳамидовичга “подполковник” махсус унвони, муддатидан илгари, рағбатлантириш тариқасида;

Жондор тумани ИИБ 6-сон ИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори майор Бозоров Суннатулло Шукуровичга “подполковник” махсус унвони, эгаллаган лавозими унвон поғонасидан бир поғона юқори, рағбатлантириш тариқасида;

-шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғига асосан  3 нафар ходимга “майор” махсус унвони,  6 нафар ходимга “капитан” махсус унвони, 5 нафар ходимга “катта лейтенант” махсус унвони берилди.

Бундан ташқари, 46 нафар ходимлар вилоят ИИБнинг “фахрий ёрлиғи” билан,

4000 нафардан ортиқ ходимлар пул мукофотлари билан тақдирланиб, 37 нафар ходимларнинг интизомий жазоси рағбатлантириш тариқасида муддатидан олдин олиб ташланди.

Тадбирда таниқли хонанда ва созандалар ўз куй ва қўшиқлари билан ходимларга хуш кайфият тақдим этдилар.

Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти номидан барча ходимларни касб байрами билан табриклаймиз!

Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Orqaga Chop Etish  231 |   25-10-2018




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 68
  • Ko`rib chiqilmagan: 29
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

19-11-2018
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 7 ta

navigation