Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Қоровулбозорда оммавий сайёр қабул ўтказилди
Қоровулбозорда оммавий сайёр қабул ўтказилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизм ва самарали усулларини жорий этиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланмоқда. Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Қоровулбозор туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг халқ билан мулоқоти турли муаммоларга ўз жойида ечим топишнинг самарали усули экани яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Умаров ҳар бир мурожаатчининг арзи-ҳолини диққат билан тинглаб, уларда норозилик кайфиятини келтириб чиқарган ҳолатларни масалага дахлдор бошқармалар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди. Маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар, мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

– Раҳбарларимизни халқ дарди билан яшаш, қувонч ва ташвишларига шерик бўлишга даъват қилаётган Президентимиздан жуда миннатдормиз, – дейди кекса онахон Ойсара Арипова. – Тақдир экан, вояга етмаган бир нафар набирам билан қизим менинг қарамоғимда қолган. Мурожаатимга кўра қизим учун имтиёзли равишдаги намунали уй-жой ажратиладиган бўлди. Давлатимиз раҳбарининг ғамхўрлигини асло унутмаймиз.

Шу тариқа, уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, пенсия, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, банк-молия, солиққа тортиш, соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалик, йўлларни таъмирлаш, таълим соҳасидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан фуқароларнинг 60 га яқин мурожаати бирма-бир муҳокама қилинди. Қабулда нафақат қоровулбозорлик, балки вилоятимизнинг бошқа шаҳар ва туманларидан ҳам келган фуқаролар ўз муаммолари ҳал этилишига эришилди. 

Шунингдек, қабул чоғида меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, фуқароларга тумандаги 42 та корхонада мавжуд 146 та бўш иш ўринлари таклиф этилди. 21 нафар фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Яна 19 нафар фуқаронинг муқим иш ўрни ва даромад манбаига эга бўлиши бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди. Қабул доирасида туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳам ташкил қилинди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати 
Orqaga Chop Etish  168 |   15-06-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

20-07-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 9 ta

navigation